RU

Последние новости

20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  0 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  8 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  43 19:35Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:2 (матнли трансляция)  19 19:32"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Салоҳ ва Сон асосий таркибда  0 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  20 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3

"Нефтчи". Мўминжоновдан нима қолди? Новости

"Нефтчи". Мўминжоновдан нима қолди?

Илҳом Мўминжоновнинг Фарғонадаги саргузаштлари роппа-роса 1,5 йил давом этди...

ЎФА Этика қўмитаси томонидан 5 йилга четлатилган мутахассис 2020 йилнинг охирида "Сурхон" клубининг кафиллиги билан катта футболга қайтди ва дарҳол "Нефтчи" бош мураббийи сифатида таништирилди.

У бақувват, бой клубга келмади. Жамоа 21-асрнинг 20-йилида ҳам қуйидаги автобусдан фойдаланар эди

Лекин мутахассисга яхши ишлаши учун барча шароитлар яратиб берилди. У истаган футболчилар олиб келинди. Мавсум стартида "Нефтчи"нинг таркиби ва сметаси қолган жамоалардан 1 бошга устун эди.

Табиийки, Про лига чемпионлиги муддатидан олдин тантана қилинди. "Нефтчи" элитага қайтди!

Шундан кейин тошентлик мутахассис кўпчиликка жавоб бериб, янги жамоа тузишни бошлади. Катта трансферлар амалга оширилди.

Қишда "Шинник" (Россия) билан назорат ўйинидан олдин Илҳом аканинг ўзи билан суҳбатлашгандик. Ниятлари ростан ҳам катта, медаллар учун курашмоқчи эди.

Лекин ўхшамади. Омад тамомила фарғоналиклардан юзини бурганди. Қизил карточка туфайли бошланган йўқотишлар жароҳатлар эпидемиясига уланиб кетди. Қолаверса, бу натижада ҳам акс этди. 

Биринчи давра якунида "Нефтчи" ҳисобида атиги 11 очко бор. Клуб Про лигага тушиб кетиш учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди. Тарихга назар солсак, фарғоналиклар фақат 2 марта мавсумни бундан ёмонроқ бошлашган. Шу туфайли 43 ёшли мутахассис истеъфога чиқарилди

Сўзимиз охирида Мўминжоновнинг "Нефтчи"даги фаолиятига рақамлар билан тўхталамиз.

41 ўйин: 19 ғалаба, 9 дуранг, 13 мағлубият. Яъни, жамоа ҳар ўйинда ўртача 1,6 очко ишлади.

Энг йирик ғалаба "Динамо" устидан қўлга киритилган (6:0). Энг аянчли мағлубият эса АГМК билан Ўзбекистон кубоги нимчорак финалида рўй берган (6:1).

Илҳом Мўминжонов билан тузилган шартнома 2024 йилнинг охирига қадар мўлжалланган, режа бўйича у клубни ОЧЛга олиб чиқиши керак эди...

обуна бўлинг → "Футбол анализи"

Автор :
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика