"Нефтчи" эртага хориж клубига қарши ўйнайди
02 фев 2018 18:51
Новости
"Нефтчи" эртага хориж клубига қарши ўйнайди
Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси "Ҳоким Кубоги-2018" турнирини "А" гуруҳи етакчиси сифатида давом эттирмоқда.
Хабарингиз бор, мазкур гуруҳдан турнирнинг энг кучли жамоалари ўрин олган ва гуруҳда энг кўп очко тўплаган жамоа чемпионликни қўлга киритади.
"Нефтчи" жамоасини олдинда 2 та баҳс кутиб турибди. Эртага Ковшов шогирдлари "Ўш"га қарши рақобат олиб боришса, 5 февраль куни "Истиқлол" ҳал қилувчи ўйинда рақиблик қилади. Хар иккала ўйин ҳам Қиргулидаги "Нефтчи" стадионида соат 15:00да старт олади.
Бугун куннинг иккинчи ярмида жамоа Қиргулидаги машғулотлар майдонида шуғулланди ва эртагалик баҳсга тайёргарлик давом эттирилди. Қуйида сўнгги машғулотлардан фотосуратларни томоша қилинг





Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии