RU

Последние новости

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  7 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  33 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

"Нефтчи" бош мураббийи: "Чемпионлик учун курашда ҳамманинг имконияти бир хил" Новости

"Нефтчи" бош мураббийи: "Чемпионлик учун курашда ҳамманинг имконияти бир хил"

Янги мавсум олдидан “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Сергей Ковшов клуб расмий сайти учун интервью бериб ўтди.

Унда мураббий бўлажак режалари ва янги мавсумдан нималар кутаётганини маълум қилди.

– Даставвал, “Нефтчи” жамоасининг Тошкентдаги йиғини ҳақидаги фикрларингизни билдирсангиз.

– Тошкент йиғини яхши савияда ўтди деб ҳисоблайман. Жамоамизнинг кучли ва кучсиз томонларини аниқлаб олдик ҳамда нималар устида иш олиб боришимизни белгиладик. “Навбаҳор” билан биринчи ўйинда дуранг натижага эришган бўлсак, “Металлург” билан ўтказилган иккинчи беллашувда ғалаба қозондик. Айниқса баҳсни ҳужумкор тарзда олиб борганимиз ўйинимизни янада шакллантиришга кўмак берди. Учинчи баҳс “Бухоро”га қарши бўлиб ўтди. Бу жамоа менда илиқ таассурот қолдирди. Ҳамма чизиқларнинг ҳаракатлари қониқарли кузатилди ва бу жамоа менинг фикримча кучли олтилик учун кураш олиб боради. Охирги назорат учрашувимиз “Қизилқум”га қарши кечди. Бу ўйинда ҳам йигитларимиз кўтаринки руҳда футбол намойиш этишди. Селекция ишлари орқали 2-3 нафар футболчини бир қатор чизиқларда синаб кўрдик. Натижасини эса мавсум давомида билиб оламиз. Умумий қилиб айтганда, ўқув-машғулотлар жараёнидан кўнглим тўлди. Йиғин охирида жамоа тест синовларини топширди. Жамоа йиғинга яқиндагина киришган, шу сабаб мавсум давомида барча камчиликларни бартараф этиб боришга ҳаракат қиламиз.

– Таркибдан кўнглингиз тўлдими?

– Таркиб борасида гапирадиган бўлсам, селекция ишларига жуда оз вақт қолди. Шу кунгача 2 нафар легионер таркибимизда шуғулланмоқда. Бири украиналик дарвозабон Виталий Мирный бўлса, иккинчиси эса россиялик ҳужумчи Вячеслав Сушкиндир. Тошкентда сафимизда хорижлик ҳужумчи Деребчинский кўрикда бўлди. Унинг ҳаракатлари менга мақул келган бўлсада, оёғидаги жароҳати сабаб жамоада фаолият юрита олмаслиги ойдинлашди. Ундан ташқари япониялик Ю Кубоки ҳам ўзида ёмон таассурот қолдирмади. Аммо унинг савиясидаги футболчилар Ўзбекистонда етарли топилади. Шу сабаб Кубоки билан дўстона хайрлашдик.


– Сиз кимларни таркибда кўзлаган эдингиз. Лекин бу амалга ошмай қолди.


– Зафар Тўраев ҳамда Лазиз Убайдуллаев каби футболчиларни “Нефтчи”да кўришни хохлардим. Лекин ҳозирги таркиб ҳам ёмон эмас. Фақат футболчилар ўз устиларида ишлаб ривожланишда тўхтаб қолмасликлари лозим.

– Суперлиганинг янги мавсумидан нималарни кутмоқдасиз?


– Бу йил янги форматда қатнашмоқдамиз. Ўйинлар қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Қандай натижалар қайд этилишини эса вақт кўрсатади. Чемпионатда кучли жамоалар жамланган. Бизнинг режаларимиз эса яхши натижалар қайд этиб, совринли ўринлар учун курашиш.

– Фикрингизча, чемпионлик учун айнан қайси жамоалар кураш олиб боришади?


– Чемпионлик учун курашда ҳамманинг имкони бир хил деб ўйлайман. Таркибларнинг кучи деярли тенг саналади. Шу сабаб мавсум давомида кутилмаган натижалар қайд этилса, ҳеч ажабланмайман. Кўпинча мавсум олдидан “Пахтакор” ва “Локомотив” сингари жамоаларга чемпионликни башорат қилишади. Лекин менинг фикрим шундайки, ҳамма жамоалар матонат билан ўйинга ёндошсалар, хали кўп сюрпризларни кўришимиз мумкин.

– “Нефтчи” мухлисларига мавсум аввалида нима демоқчисиз?


– Мухлислар анчадан бери чиройли ва мазмунли ўйинларни соғиниб қолишган. Улар нима учун стадионга талпинади ? Ишқибозлар ҳужумкор ўйин ва чиройли голлар кўриш истагида стадионга ошиқади. Менинг тилагим мухлисларимиз стадионга асабийлашиш учун эмас, балки хордиқ чиқаришга келишларини ҳоҳлаб қолардим. Биз эса, беллашувларда кўпроқ гол уриб, камроқ тўп ўтказиб юборишимизни тилаб қолардим. Шунинг учун мухлисларимиз хар бир ўйинга келиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришса, биргалашиб ижобий натижаларни қўлга киритамиз деб умид қилиб қоламан, – дейди Сергей Ковшов.

“Нефтчи” матбуот котиби Зуҳриддин Абдуллажонов суҳбатлашди  

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика