RU

Последние новости

01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  0 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  1 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  4 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  4 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  12 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  26 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  3 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7

"Нефтчи": Асқаралиев, Турдиалиев ва Деркач кетди, Олимов ҳамда Раҳмонов кўрикда Новости

"Нефтчи": Асқаралиев, Турдиалиев ва Деркач кетди, Олимов ҳамда Раҳмонов кўрикда

Тошкентдаги йиғинни якунлаб, Фарғонага қайтиб келган “Нефтчи” аъзолари бугун ўз қароргоҳларига йиғилишади ва машғулотларни давом эттиришади.
Тошкентдаги йиғин чоғида жамоани яна бир нечта футболчи тарк этган. Кўп йилдан бери фарғоналиклар шарафини ҳимоя қилган Санжар Асқаралиев “Сўғдиёна” билан бўлиб ўтган учрашувдан кейин жамоадан кетган. Шунингдек, Фаррух Турдалиев ҳам жамоа билан хайрлашган. Сербиялик легионерлар умуман мураббиийлар ишончини оқлай олишмади ва ортга қайтиб кетишди. Украиналик Андрей Деркачга (фото) ҳам жавоб бериб юборилган.

Турли ёшдаги терма жамоаларимизда тўп суришга улгурган Абдуллоҳ Олимов “Нефтчи” машғулотларига қўшилди.

“Пахтакор” футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланган Абдуллоҳ “Нефтчи”нинг “Машъал”га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишга ҳам улгурди. Айни дамда бу футболчи “Нефтчи” машғулотларида иштирок этмоқда. Шунингдек, турли терма жамоалар сафида Жаҳон чемпионатида қатнашган Сардор Раҳмонов ҳам синовга таклиф этилди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика