RU

Последние новости

10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  3 10:24Мусиала операция қилинди  2 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  6 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  5 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1

"Нефтчи": Асосий ва ёшлар жамоаси бирга машғулот ўтказди Новости

"Нефтчи": Асосий ва ёшлар жамоаси бирга машғулот ўтказди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 8-тур доирасидаги “Олмалиқ”қа қарши беллашувга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

Мураббийлар штаби қарорига кўра, 5 май куни Қиргулидаги қароргоҳда бўлиб ўтган машғулотларда асосий ва ёшлар таркиби биргаликда шуғулланишди. Бу ҳам асосий ва ёшлар таркиби ўртасидаги узвий уйғунликдан далолатдир. Умумий гуруҳдаги машғулот жараёнига Алексей Естафеев, Абдусамад Дўрмонов, Баҳром Ҳайдаров, Диёр Алижонов ҳамда Рустам Абдуллаевлар бошчилик қилишди. Баходир Шамсиддинов эса доимгидек дарвозабонлар Абдумавлон Абдужалилов ҳамда Ўткир Юсупов билан ишлади. Маълум сабабларга кўра, бош мураббий Андрей Фёдоров жараённи фақат кузатиш билан  чекланди. Машғулотнинг иккинчи қисмида асосий ва ёшлар таркиби 2 гуруҳга бўлинган ҳолда кичик ўйин ўтказишди. Яқинда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғинида бўлган Абдуқодир Ортиқов ҳам жамоа ихтиёрига етиб келди.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни Ёшлар лигаси доирасида Баҳром Ҳайдаров устозлигидаги “Нефтчи” ўринбосарлари олмалиқлик рақибларига қарши ўйнашади. Эртасига эса асосий жамоамиз турни ўтказади.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика