RU

Последние новости

22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  0 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  1 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  193 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  10 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  21 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  31

"Нефтчи-2009" — Ўзбекистон кубоги ғолиби Новости

"Нефтчи-2009" — Ўзбекистон кубоги ғолиби

Шу йилнинг 26-31 октябрь кунлари Тошкентда 2009 йилда туғилган футбол академиялари тарбияланувчиларининг Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Беллашувларда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келган футбол маҳорат мактаблари вакиллари иштирок этишди. Шуниси қувонарлики, бу мусобақаларда Фарғона вилоятидан битта эмас, 2 та жамоа, яъни, "Нефтчи" болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ҳамда Фарғона футбол маҳорат мактаби жамоалари қатнашди. 

Иқбол Акрамов раҳбарлигидаги "Нефтчи" БЎФМ жамоаси мусобақада юксак маҳорат эгаси эканлигини исботлади. Финал учрашувида Наманганнинг ФММ жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Бу ғалаба" Нефтчи" клубида довруқли футболчиларнинг муносиб ўринбосарлари етишиб чиқаётганлигини тасдиқлади. 

Яна бир қувончли жиҳати шуки, "Нефтчи" нинг келажаги порлоқ вакилларидан бири Миржаҳон Тўйчибоев кубок мусобақаларида рақиблар дарвозасига энг кўп – 10 та тўп киритиб, турнир тўпурари номинациясининг ғолиби деб топилди ва юксак мукофотга сазовор бўлди. Мусобақада фахрли 3-ўрин ҳам Фарғона вакилларига насиб этди. Бу мукофотни Фарғона футбол маҳорат мактаби жамоаси қабул қилиб олди. 

Шу муносабат билан "Нефтчи" ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби ва кўпминг сонли мухлислари номидан 2009 йилда туғилган "Нефтчи" БЎФМ жамоасини Ўзбекистон кубогини қўлга киритганлиги билан самимий муборакбод этиб, ёш футболчиларимизга келгуси мусобақаларда вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, янада юксак марраларни эгаллашларини тилаймиз", – дея хабар берди "Нефтчи" матбуот хизмати

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика