RU

Последние новости

08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  2 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  1 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  16 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  18 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  9 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0

Неаполликларнинг "буюк қайтиши" ёхуд деярли барча шахсий совринларни илиб кетган неаполликлар — Италия А Серияси сарҳисоби Новости

Неаполликларнинг "буюк қайтиши" ёхуд деярли барча шахсий совринларни илиб кетган неаполликлар — Италия А Серияси сарҳисоби

Бугунги кунда топ-5 ликда учинчи сифатида қайд этилаётган А Сериянинг халқаро майдондаги натижалига назар солсак, барчамизда шубҳа пайдо бўлади.

"Интер" ЕЧЛ, "Рома" ЕЛ ва "Фиорентина" ЕКЛ финалига қадар етиб борди. Афсуски, барча жамоалар вице-чемпион сифатида ўз юришини якунлади. Шундай бўлса-да, А Серия аста-секинлик билан ўзининг аввалги мавқеини тиклаётганига бу натижалар етарли, деб ҳисобласак бўлади. 

Италия А Cериясига ЕЧЛ учун 4 та, ЕЛга 2 та ва ЕКЛ учун 1 та квота ажратилган. Келаси мавсум Европанинг энг нуфузли турнирида "бузоқлар ўлкаси"дан "Наполи", "Лацио", "Интер" ва "Милан" жамоалари иштирок этади.

Германияда "Бавария" Бундеслиганинг чемпонлигини 33-бор қўлга киритар экан, Италияда "Наполи" нақд 33 йил деганда тахтга қайтяпти. Қайтганда ҳам топ-5 лигалардаги барча жамоалардан энг кўп очко жамғариб, чемпионат якунланишига беш тур қолганда масалани ҳал қилиб қайтяпти. "Буюк қайтиш", шундай эмасми? Жамоа охирги бор 1990 йилда чемпион бўлган. Бундан ташқари, жамоа халқаро майдонда ўз тарихида илк маротаба ЕЧЛ чорак финалига чиқди. 

"Лацио" камтарона таркиби билан Италия вице-чемпиони бўлишга эришди.

"Интер" бу мавсумда А Сериянинг учинчи ўрини ва Италия Кубоги соҳиби бўлди. Бундан ташқари, жамоанинг ЕЧЛ финалига етиб борганини ҳам алоҳида таъкидлаш зарур. Миланликлар ўз тарихида тўққизинчи маротаба Италия Кубоги эгаси бўлишди.

Ўтган мавсум чемпионлари гарчи бирор совринни қўлга кирита олмаган бўлсалар-да, кейинги мавсумда ЕЧЛ чиптаси ва ЕЧЛ финалига қадар етиб борганлари билан ўзларига таскин беришлари мумкин. 

"Аталанта", "Рома" ва "Ювентус". Ўтган мавсум ЕКЛ чемпионлари ва бу йилги ЕЛ вице-чемпионлари келаси мавсумда яна ЕЛда иштирок этадиган бўлди.

Аллегрининг "Ювентус"ини кўп эҳтимол, иккинчи маротаба очколари олиб қўйилмаган тақдирда, клуб ЕЧЛ иштирокчисига айланиши мумкин эди. Жамоа муаммолар гирдобига тушиб қолганига қарамай, ЕЛ ярим финалига қадар етиб бора олди. Бу туринликлар учун еврокубоклардаги 22-ярим финал бўлди.

Менга мавсумнинг омадли ва омадсиз жамоасини кўрсатинг, дейишса, шубҳасиз, "Фиорентина"ни кўрсатардим. Клуб Италия Кубоги ва ЕКЛ финалига қадар етиб борди, аммо бир ҳафта ичида кетма-кет икки финалда ҳам мағлуб бўлди. Бундан ташқари, А Серия жадвалига назар ташласак, жамоанинг келаси мавсумда халқаро майдонлардан ҳам мосуво қолганига гувоҳ бўламиз. 

"Сампдория", "Кремонезе" ва ҳамюртимиз Элдор Шомуродов фаолият олиб бораётган жамоа – "Специя" B Серияга тушиб кетди.

Элдор Шомуродов "Специя" таркибида 16 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ва 2 та ассист ёздириб қўйди.

А Сериянинг келаси мавсумига аталган чипталарга "Фрозиноне", "Женоа" ва "Кальяри" клублари эга чиқди. 

"Кальяри" жамоси йўлланмани плей-офф ўйинлари орқали қўлга киритди. Жамоага бугунги кунда барчамизга "Лестер эртаги" билан таниш бўлган Клаудио Раньери мураббийлик қилмоқда. 71 ёшли мутахассис 1988 йилда ҳам сардиняликларни C Сериядан А Серияга олиб чиққан. Раньери клубни қабул қилиб олганда "Кальяри" 14-поғонани банд этиб турган. Ва якунда тарих такрорланди. Футбол тарихи учун яна бир эртак яратилди.

Шахсий титуллар. А Серияда шахсий титулларга асосан неаполликлар эга чиқишди. 

Энг яхши футболчи ва ассистент — Хвича Кварацхелия ("Наполи");

Энг яхши ҳужумчи ва тўпурар — Виктор Осимхэн ("Наполи");

Шу тариқа, А Серия тарихида 125 йиллик танаффусдан сўнг яна африкалик футболчи тўпурар бўлди.

Энг яхши ярим ҳимоячи — Николо Барелла ("Интер");

Энг яхши ҳимоячи — Ким Мин Жэ ("Наполи");

Энг яхши дарвозабон — Иван Проведель ("Лацио");

Энг яхши 23 ёшгача бўлган ўйинчи — Николо Фажоли ("Ювентус");

Энг яхши мураббий — Лучано Спаллетти ("Наполи").

Спаллетти А Серия тарихидаги энг кекса мавсум мураббийи бўлди.


Дониёр Маматқулов тайёрлади

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика