RU

Последние новости

19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  1 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  1 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  2 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  4 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  8 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  13 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  24 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  10 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0

Назорат учрашуви. Япониялик ярим ҳимоячи ўйнаган баҳсда "Қўқон-1912" "Сурхон"ни мағлуб этди Новости

Назорат учрашуви. Япониялик ярим ҳимоячи ўйнаган баҳсда "Қўқон-1912" "Сурхон"ни мағлуб этди

Бир неча дақиқа олдин НБУ стадионида "Қўқон-1912" ҳамда "Сурхон" жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди

Мазкур ўйинда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Бугун жамоа сафида япониялик ярим ҳимоячи Татсуро Нагаматсу ҳаракат қилди. Ушбу футболчи ўтган мавсумни Латвия суперлигаси вакили бўлган "Даугавпилс" жамоасида ўтказган. 

Беллашув кутилганидек, қўқонлик футболчиларнинг фаоллиги билан бошланди. 15-дақиқада Асадбек Собиржонов  ўнг қанотдан яхши узатмани амалга оширган эди. Рақиб ҳимоячилари вазиятни ўқий олишди. 

25-дақиқада Норбеков тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтиб кетган эди. Унинг сўнгги зарбаси бироз кучсиз чиқди. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди. 

Иккинчи тайм "Қўқон-1912" учун омадли бошланди. 49-дақиқада бурчак зарбасидан Хожимирзаевнинг узатмасини Иван Йосович боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. 

Футболчиларнинг ўйинда киритилган голни жамоа президенти Бахтиёр ака Толиповга бағишлардилар. Клуб Раҳбари хонадонида қувончли воқеа рўй берди. Бахтиёр ака набирали бўлдилар.

Учрашувнинг сўнгги дақиқасида Анвар Хожимирзаев рақиб дарвозасига кучли зарба йўллаган эди. Дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпга биринчи  бўлиб етиб борган Жамшид Раҳматуллаев эса бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Раҳматуллаев иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган эди. Шу тариқа, Тошкентдаги йиғин доирасида навбатдаги баҳсда ҳам жамоа аъзолари ғалаба қозонишди.


Ўртоқлик  ўйини

"Қўқон-1912" - "Сурхон"  2:0 (0:0)

Голлар: Иван Йосович(49), Жамшид Раҳматуллаев (90)

"Қўқон-1912": Хуршид Хўжаев, Славко Лукич, Бобур Акбаров, Иван Йосович, Авазхон Маматхўжаев, Муҳммаданас Ҳасанов, Фарҳод Бекмуродов, Татсуро Нагаматсу, Асад Собиржонов, Мўмин Мелиев, Шоҳназар Норбеков. 

Захира: Музаффар Абдуллаев, Элдор Адҳамов, Якуба Бамба, Илҳом Ваҳобов, Иқбол Маликжонов, Анвар Хожимирзаев, Сардор Азимов, Сардор Етовқўзиев, Жамшид Раҳматуллаев, Бекзод Хамидов.

"Сурхон": Акром Ходжаев, Владимир Бубанья, Камолиддин Ашуров, Беҳруз Шайдулов, Алишер Салимов, Асрор Ғофуров, Жахонгир Ахмадов, Зоҳир Пиримов, Ислом Тошпулатов, Жавохир Эсанкулов, Жасур Холтўраев.

Захира: Азамат Ахмедов, Даврон Мерганов, Шахзод Таиров, Муҳаммадали Номозов, Шарофиддин Шобиров, Тимур Маматмуродов, Низомжон Норов, Нуриддин Ҳасанов, Ўрал Чориев, Муҳаммад-али Абдурахмонов

 

Фото: "Қўқон-1912" матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика