RU

Последние новости

18:57Лапорта "Барселона" президентлигига қайта сайланмоқчи  3 18:28"Насаф" етакчисига нима бўлди?  2 18:10Анчелотти атайин "Реал"ни мағлубият томон етакладими?  16 17:49Кристофер Нкунку муҳим ўйинларда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани туфайли "Челси"дан кетмоқчи  1 17:25Харри Кейн "Тоттенхэм"га қарши курашади  0 17:00"Ливерпуль" "Бавария" шартнома имзоламоқчи бўлган немисни илиб кетишга яқин  2 16:39Месси Аргентинанинг июнь ойидаги ўйинлари учун таркибга киритилди  2 16:06"Милан" ҳимоячиси "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди  1 15:40"Барселона" келаси мавсумда "Камп Ноу"га қайтишни режалаштирмоқда  6 15:13"Милан" Итальянони бош мураббийлик учун номзод сифатида кўрмоқда  1 14:46Палмер наздида дунёнинг энг яхши футболчиси ким?  13 14:22"Футбол олами". Хайр, "Насаф". Қойил, "Лочин". Ўзбекистон кубогида 4 та гуруҳ ўйинлари тугади  0 14:05Родри Мадрид фахрий медали билан тақдирланди  3 13:38"Челси" Англия терма жамоаси аъзосини кузатмоқда  0 13:11"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда  6

Назорат учрашуви. "Қизилқум" Тошкентда "Пахтакор"га 3та гол урди Новости

Назорат учрашуви. "Қизилқум" Тошкентда "Пахтакор"га 3та гол урди

Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган “Қизилқум” футболчилари кеча йиғин доирасида илк назорат учрашувини Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига қарши ўтказди.

ЖАР стадионида кечган беллашув анчайин қизиқарли кечиб унда "Қизилқум" рақибини ишончли тарзда мағлуб этди -3:1.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлсада, иккинчи бўлимда дарвозаларга тўртта гол киритилди. Дастлаб Артур Геворкян ҳисобни очди. Дарвоза устунига тегиб қайтган тўпни такрорий зарбада Артур дарвозага аниқ йўллади. Орадан кўп ўтмай Элгужа Григалашвилининг “Пахтакор” посбонини доғда қолдиришнинг уддасидан чиқди.


Кейинчалик Элгужа Григалашвили ўз қанотидан ажойиб “рейд” уюштирди ва рақиб футболчиларининг кетма-кет алдаб ўтиб, тўпни қулай вазиятда турган Дониёр Усмановга узатди. Унинг зарбасини Лобанов қайтаришга ожизлик қилди - 0:3. Тошкентликлар сафида Собиржонов ягона жавоб голи муаллифига айланди.

"Қизилқум" йиғин давомидаги навбатдаги назорат беллашувини 6 сентябрь куни “Қўқон-1912” жамоаси билан ўтказади.



Назорат учрашуви. 30.08.2018.

“Пахтакор” – “Қизилқум” 1:3

Тошкент. ЖАР стадиони.

Бош ҳакам:
Жасур Мухторов.

Голлар: Артур Геворкян, Элгужа Григалашвили, Дониёр Усмонов - Асадбек Собиржонов

"Пахтакор":  Александр Лобанов, Иброҳимов,  Марио Симич, Камол Тожиев, Алишер Салимов, Жаҳонгир Аҳмадов, Баҳром Абдураҳимов, Жамшид Искандеров, Тиаго Безерра, Драган Черан, Исмаэль Гонсалвеш.

Захирадан тушганлар: Ҳамроев, Аъзамов, Аҳмедов, Раҳматуллаев, Синдаров, Маҳмудҳожиев, Собиржонов, Иминов.

“Қизилқум”: Евегений Черемисин, Эркин Байдуллаев, Алишер Саноев, Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Самандар Шодмонов, Элгужа Григалашвили, Элдор Боймайтов, Неманья Йованович.

Захирадан майдонга тушганлар: Георги Квесиешвили, Дониёр Усманов, Элгужа Григалашвили, Ҳумоюн Абдуалимов, Акмал Рустамов, Бекзод Ғанижонов.


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика