RU

Последние новости

00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  13 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  21 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  234 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  7 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  16 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  53 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0

Назорат учрашуви. “Динамо” - “Олмалиқ” 1:1 Новости

Назорат учрашуви. “Динамо” - “Олмалиқ” 1:1

Тошкентда ўтказилган йиғин доирасида 28 июль куни «Динамо» сўнгги назорат учрашувини «Олмалиқ» клубига қарши ўтказди.

Пойтахтимиздаги учинчи назорат ўйинида Равшан Ҳайдаров таркибдаги бир қатор футболчиларни якуний кўрикдан ўтказиб олди. Назорат учрашуви бўлсада анча шиддатли ва курашларга бой ўтган ўйинда муроса кўчаси танланди. Дастлаб, олмалиқликлардан 72-дақиқада Азамат Исроилов ҳисобни очган бўлса, 81-дақиқада «Регистон» жамоасидан жамоамизга келиб қўшилган самарқандлик ёш ҳужумчи Дилшод Жабборов ҳисобдаги фарқни тенглаштирди, 1:1.

Назорат учрашуви.

28 июль (якшанба)

«Динамо» - «Олмалиқ» - 1:1
Голлар: Д.Жабборов, 81 – Азамат Исроилов 72.
«Динамо»:
А.Мельничук, А.Холмуродов, А.Бозоров, Э.Маматказин, О.Нурбоев, Э.Магдиев, А.Абдуллаев, С.Сайфиев, С.Шихов, А.Набиев, Т.Мирзаев.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: О.Тайлоқов, А.Бобожонов, К.Шарофутдинов, А.Агалиев, Ф.Шотурсунов, Ф.Абдусаломов, Д.Жабборов.

Ҳозирда айрим футболчиларга жавоб бериб юборилган. Хусусан, дастлабки даврада жамоа шарафини ҳимоя қилган Александр Клецков, Аҳрол Рисқуллаев ва Владимир Киликевичлар жамоа билан бирга эмас.

Эслатиб ўтамиз, жамоа 20 июль кунидан Тошкентда йиғин бошлаб, йиғин доирасида 23 июлда «Пахтакор» (3:0) билан, 25 июлда «Нефтчи» (2:2), 28 июль куни эса сўнгги назорат баҳсида «Олмалиқ»га (1:1) қарши майдонга тушди.

Жамоа энди тайёргарликни Самарқандда давом эттириб, 4 август куни 14-тур доирасида «Қизилқум»га қарши майдонга тушади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика