RU

Последние новости

21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  5 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  1 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  1 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  8 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  26 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  2 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  4 18:27"Бунёдкор" Дания жамоасига имкониятни бой берди  1 18:05Гвардиола: "Ҳусановнинг ҳолати яхши. У ўйнашга тайёр"  12 17:50"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" АПЛда ўйнаётган хавбекнинг трансферини кўриб чиқмоқда  1 17:26​Фарғона вилояти ҳокими кубоги тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  3 17:05САфарда "Сурхон" меҳмони. Термиз клубининг бу йилги мақсади маълум   1 16:42Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!  0 16:19Абдуғафур Ҳайдаров янги мавсумни Про лига жамоасида бошлайди  2

Назорат учрашув. “Сўғдиёна” – “Зомин” 6:1 Новости

Назорат учрашув. “Сўғдиёна” – “Зомин” 6:1

Бугун “Сўғдиёна” жамоаси ўз қароргоҳида биринчи лига жамоаси “Зомин”ни қабул қилди.

Шиддатли ва кескин ҳужумларга бой бўлган ўртоқлик учрашувида “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келди

Ўйиннинг 35-дақиқасида Ғайрат Умировнинг узатмасидан сўнг Ихтиёр Тошпўлатов ҳисобни очди. 1:0  Бироз ўтмай зоминликлар  посбони Азамат Исроилов футболчимизга нисбатан қўполлик ишлатда ва ҳакам пенальти белгилади. Дарвозабонимиз Музаффар Абдуллаев эса 11-метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади.  

Беллашувнинг иккинчи бўлимида ҳам мезбонлар ўйин тизгинини ўз қўлларида сақлаб туришди.  60-дақиқада Иззатилла Абдуллаевга нисбатан қўполлик ишлатилгач,  Алишер Махмудов томонидан узатиб берилган жарима тўпини Шохрух Достонов голга айлантирди -2:0. Орадан бироз ўтиб, Жавлон Гусейнов жарима зарбасидан кейин ҳисобни йириклаштирган бўлса,  63-ва 73- дақиқада Қаҳрамон Баходиров икки тўп киритиб, “дубл”га эришди. Бу орада айнан Баҳодировнинг қўпол ўйини сабаб “Сўғдиёна” дарвозасига белгиланган пеналтини меҳмонлар аниқ амалга оширишди.

81-дақиқада Рустам Азамов Қаҳҳоровнинг узатмасидан фойдаланди ва ҳисобни 6:1га етказди. Шу тариқа ўйин 6:1 ҳисобида якунланди.

Ушбу учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди:

1-бўлим: Музаффар Абдуллаев , Элёр Орифов, Сардор Қулматов, Жавлон Гусейнов, Шерзод Жалилов, Сардор Қаҳҳоров, Ғайрат Умиров, Сардор Эминов, Сарвар Жўраев, Азамат Исроилов, Ихтиёр Тошпўлатов.

2-бўлим: Ширинбой Абдуллаев, Рустам Аъзамов, Сардор Қулматов, Жавлон Гусейнов, Сардор Қаҳҳоров, Сухроб Қобилов, Санжар Рашидов, Алишер Маҳмудов, Иззатилла Абдуллаев, Қахрамон Баҳодиров, Шохрух Достонов. 

 Сўғдиёна” матбуот хизмати.












Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика