RU

Последние новости

07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  26 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14

Наврўз Олимов: "Келгуси йиғинларга ҳам таклиф олиш учун ўз устимда ишлашни тўхтатмайман" Новости

Наврўз Олимов: "Келгуси йиғинларга ҳам таклиф олиш учун ўз устимда ишлашни тўхтатмайман"

"Қизилқум" ҳужумчиси Наврўз Олимов яқинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида дебют учрашувини ўтказди. Шу муносабат билан ундан бу ҳақда қисқача интервью олдик.
- Албатта, ҳар бир футболчи сингари мен ҳам миллий терма жамоага таклиф этилганимдан хурсандман, - дея гап бошлади Олимов. - Яратган эгам буни давомли қилишини сўраб қоламан. Баъзида ҳар қандай ишни ҳам биринчиси омадсиз кечди кейинчалик ҳаммаси яхши бўлади. Дебют ўйинимиз мағлубият билан якунланди. Илоҳим кейинги сафар ғалабалар билан мухлисларимизни хурсанд қилиш насиб қилсин.

- Уммонга қарши ўтказган биринчи баҳсимиз Олмалиқда кечиб, тўғриси илк учрашувда ҳаяжон босди. Чунки миллий терма жамоада ҳар қандай футболчини дебют ўйинда унинг салобати босади. Боз устига мен биринчи ўйинда 20 дақиқа майдонда ҳаракат қилдим холос. Унда ўзимни тўлиқ кўрсата олмадим.

- Менга кўпроқ "Жар"да кечган иккинчи ўйинимиз ёқди. Бу учрашувда кўпроқ ўйнаш имкониятига эга бўлдим.



- Умуман олганда терма жамоада ҳаммаси яхши. Барча футболчилар бир-бирлари билан аҳил-иноқ. У ерда мен асосан Элдор Суюнов, Даврон Ҳошимов, Владимир Козак сингари ўз тенгқурларим билан бўлдим.

- Насиб қилса энди келгуси йиғинларга таклиф олиш учун ўз устимда ишлашни тўхтатмайман. Ҳаммаси ўзимга боғлиқ эканлигини жуда яхши тушуниб турибман.

- "Қизилқум"даги ишларим чакки эмас. Бу ерда ҳам ажойиб клуб шакллантирилган.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика