RU

Последние новости

22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  0 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  19 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  3 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  21 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  32 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1

Навоийлик мухлислар Бухорога боради Новости

Навоийлик мухлислар Бухорога боради

Хабарингиз бор, миллий чемпионатимиз олий лигасининг 9-турида Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси "Бухоро" футболчилари меҳмони бўлади.
Мазкур учрашув 16 май куни Бухоро шаҳрида ўтказилади.

Охирги турда ўз майдонида "Қўқон-1912" жамоасидан (3:1) устун келган кончилардан мухлислар навбатдаги ўйинда ҳам ғалаба кутишмоқда. Шу боис, навоийлик мухлислар "Қизилқум" жамоасини Бухородаги учрашувда  ҳам стадионда туриб қўллаб-қувватлашни режалаштиришган. "Қизилқум" ишқибозлар клуби ташаббуси билан  икки юздан зиёд мухлис "Бухоро" спорт мажмуасига сафар қилади.

Навоийлик ишқибозларга қулайликлар яратиш мақсадида  Навоий шаҳридан махсус автобуслар қатнови уюштирилади.  Режага кўра, "Қизилқум"  жамоасини Бухородаги учрашувда қўллаб-қувватлашни хоҳловчи мухлислар Навоийда "Сўғдиёна" стадиони олдида тўпланишади. Автобуслар 16 май куни соат 12.00 да Навоийдан йўлга чиқади. Бу ташаббус "Қизилқум" ПФК томонидан маъқулланди ва автобуслар мухлислар учун текин хизмат қилади.

Мурожаат учун телефон — +998913333773.

Эслатиб ўтамиз, "Бухоро" — "Қизилқум" жамоалари баҳси 16 май куни соат 18.30 да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика