RU

Последние новости

00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  0 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  6 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  1

Навбат - 2-лиганинг финал босқичига Новости

Навбат - 2-лиганинг финал босқичига

Ниҳоят, мамлакатимиздаги 2013 йилги футбол мавсумининг сўнги расмий мусобақаси – II лига жамоалари ўртасидаги биринчиликнинг финал босқичига оид масалага ойдинлик киритилди.
Аслида баҳсларда умумий ҳисобда жами 16та қатнашчи тўп суриши мумкинлиги зикр этилган: Қорақалпоғистон Республикаси, 12та вилоятларимиз, Тошкент шаҳри чемпионатлари ғолиблари ҳамда жисмоний тарбия коллективлари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги соҳиби ва финалчиси. Аммо бу йилги турнирда жами 10 жамоа иштирок этиши кутиляпти (агар қатнашчилар сони учрашувларга яқин яна қисқармаса ҳали). Ўтиш турнирида тўп суриш учун ҳар бир клуб ЎзПФЛ ҳисоб рақамига 3 миллион сўм бадал пули тўлаши керак. Ўйинлар ўтадиган жойгача бориб-келиш, у ерда истиқомат қилиш ҳам озмунча маблағ талаб қилмайди. Ўз олдига 1-лигага чиқиш вазифасини қўймайдиган жамоалар эса шунинг учун ҳам мусобақадан осонгина кечиб қўйишни ихтиёр этмоқдалар. Рўйхатда Наманган, Сирдарё, Жиззах, Навоий, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари вакилларининг йўқлиги айнан шу сабаблимикан?

Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган “А” гуруҳи
1. Тошкент вилояти чемпиони
2. Фарғона вилояти чемпиони
3. Андижон вилояти чемпиони
4. Тошкент шаҳри чемпиони
5. “Бунёдкор” Тошкент – жисмоний тарбия жамоалари кубоги финалчиси

Бухоро мезбонлик қиладиган “Б” гуруҳи
1. Қорақалпоғистон Республикаси чемпиони
2. Бухоро вилояти чемпиони
3. Самарқанд вилояти чемпиони
4. Қашқадарё вилояти чемпиони
5. “Баҳор-Геолог” Самарқанд – жисмоний тарбия жамоалари кубоги соҳиби

Беллашувлар 27 ноябрдан 3 декабргача давом этади. ЎзПФЛ регламентининг 13.1 бандига кўра, биринчи лигага тўртта жамоа йўлланма олади.

Улуғбек Мирзаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика