RU

Последние новости

14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  11 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3

"Навбаҳор"нинг Тошкентда "Локомотив" устидан ягона ғалабасига 10 йил бўлди Новости

"Навбаҳор"нинг Тошкентда "Локомотив" устидан ягона ғалабасига 10 йил бўлди

2010 йилнинг 24 апрель куни Тошкентда "Навбаҳор" "Локо" меҳмони бўлганди.

Мана шу учрашувга бугун 10 йил бўлди. ТТЙМИ стадионида кечган баҳсда меҳмонлар 3:1 ҳисобида зафар қучган ҳамда ушбу ғалаба ҳозиргача "Навбаҳор"нинг Тошкентда "Локо" устидан ягона ғалабаси бўлиб қолмоқда. 

10 йил олдин олий лиганинг 6-туридан ўрин олган баҳс жуда қизиқ кечганди. Учрашувда дастлаб Алишер Маҳмудов ҳисобни очган, биринчи тайм тугашига бир дақиқа қолганида мезбонлар ҳужумчиси Фарҳод Усмонов ҳисобни тенглаштирганди.

 

Иккинчи бўлимда эса Отабек Валижонов жарима тўпини чиройли тарзда амалга ошириб, Александр Филимонов дарвозасини ишғол қилганди. "Локо" ҳисобни тенглаштиришга ҳарқанча уринмасин, гол кирита олмаган, бунинг устига 82-дақиқада Рустам Аъзамовнинг автоголи эвазига учинчи тўпни ўтказиб юборган.

 

Ўйинни кўриш учун Намангандан кўплаб мухлислар ташриф буюрганди. Ўйин тугаши билан кўпчилик ишқибозлар майдонга тушиб кетгани ҳамон ёдимизда. Ўшанда Виктор Жалилов қўл остидаги "Навбаҳор" Тошкентдан ғалаба билан қайтган. Лекин шундан бери "Навбаҳор" сафарда "темирйўлчилар"ни мағлуб эта олмаяпти.

 

Олий лига, 6-тур. 24.04.2010 

"Локомотив" - "Навбаҳор" 1:3 

Голлар: Фарҳод Усмонов (44) - Алишер Маҳмудов (19), Отабек Валижонов (74), Рустам М. Аъзамов, (автогол - 82). 

"Локомотив": Александр Филимонов, Евгений Гоголь, Александр Токов, Рустам М. Аъзамов, Баҳром Юлдашев, Кахи Махарадзе, Дилшод Жабборов, Рустам Р. Аъзамов (Тимур Васильев, 35), Жавлон Иброҳимов (Тимур Айзаттулов, 67), Олим Новкаров (Арам Восканян, 52), Фарҳод Усмонов. 

"Навбаҳор": Микола Павленко, Александр Половков, Раҳматилло Бердимуродов, Юрий Целих (Максим Кривий, 78), Алишер Маҳмудов (Иван Иван, 56), Отабек Валижонов, Тимур Султонов, Акмал Холмуродов, Суннатилла Мамадалиев, Ғайрат Жўраев (Элёр Жаҳонов, 65), Дилшод Шарофетдинов. 

Бош ҳакам: Марат Исмоилов.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика