RU

Последние новости

10:45Модрич фаолиятини якунлаши ҳақида: «Ҳали юқори даражада ўйин кўрсатишимга ишонаман»  1 10:14Жошуа Киммих «Барселона»га ўтмайдиган бўлди  3 10:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Суперкубогига Туркия, Қозоғистон ва Озарбайжон лигалари вакиллари келади  10 09:45Винисиус Жуниор Мбаппенинг «Реал Мадрид»га келиши ҳақида фикр билдирди  1 09:25Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Иттиҳод" 4:2  1 09:16«Челси» янги бош мураббийи билан келишувга эришди  6 08:49«Барселона»дан ҳайдалган Хави яна бир бор жамоасини севишини исботлади  10 08:34Ёзда фаолиятини якунлайдиган Тони Кроос режалари ҳақида гапирди  1 08:10Аббосбек Файзуллаев келаси мавсум ЦСКАда қолиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 07:44Криштиану Роналду навбатдаги рекордлари ҳақида фикр билдирди  9 07:18Про лига. Бугун 10-тур учрашувлари бўлиб ўтади  0 02:53Стадиондаги ўр-тўполон, газ ишлатган полиция ҳамда Рим Папасининг башорати — жанжаллар гирдобидаги мамлакат мезбонлигида ўтган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 02:27Биринчи баҳсда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган "Бохум" Бундеслигада жон сақлаб қолишни уддалади!  1 01:51Роналду тарихда биринчи бўлиб бу ишни қилди  23 01:27Саудия Арабистонида мавсум якунига етди. Асосий маълумот ва фактлар  0

"Навбаҳор"нинг Жиззахдаги ғалабасиз серияси давом этади. "Нефтчи"да кетма-кет иккинчи ғалаба —Суперлиганинг 18-турига оид қизиқарли фактлар Новости

"Навбаҳор"нинг Жиззахдаги ғалабасиз серияси давом этади. "Нефтчи"да кетма-кет иккинчи ғалаба —Суперлиганинг 18-турига оид қизиқарли фактлар

Coca Cola Суперлигасининг ортда қолган 18-турида бир нечта қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтди.

Қуйида мазкур баҳсларга оид қизиқарли фактлар билан бўлишамиз. 


Бунедкор

Дмитрие Побулич - 11'

Суперлига. Тур 18

08/09/2022, 18:30

2
:
1
Завершен

Нефтчи

Фозил Мусаев - 45', Мирзоҳид Гафуров - 52'

45'
90'
11'  Дмитрие Побулич
45'  Фозил Мусаев
52'  Мирзоҳид Гафуров


— "Нефтчи"  "Бунёдкор"ни сафарда 2015 йил мағлуб этишга эришган. Бу фарғоналикларнинг "Бунёдкор" майдонида қўлга киритган ҳозигача бўлган ягона ва охирги ғалабаси бўлиб турганди. Клуб ўз тарихида иккинчи бор меҳмонда "қалдирғочлар" устидан зафар қучди. 

— Умумий ўзаро ўйинларга кўра, "Нефтчи" охирги маротаба 2016 йил уйда пойтахт клубини таслим қилганди. Кейинги 8та учрашувнинг барчасида "Бунёдкор" уч очкога эга чиққан. Демак 8та ўйинлик қора анъана тугади.  

— Виталий Левченко шогирдлари жорий йил илк бор кетма-кет иккита ўйинда ғалаба қозонди. 

— Мазкур учрашувдан сўнг "Бунёдкор" бош мураббийи Виктор Карпенко истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига тайинланган Иван Бошкович бу мавсум ҳисобидан учинчи мураббий бўлди. Бундай ҳолат яқин йилларда юз бермаган эди. 


Коканд-1912

Суперлига. Тур 18

09/09/2022, 18:30

0
:
0
Завершен

OKMK

45'
90'
17'  Жавохир Сидиков
21'  Анзур Исмоилов
45'  Дилшод Ахмадалиев
64'  Шохрух Гадоев


— "Қўқон-1912" бу мавсумда кетма-кет 7та учрашувда дуранг натижа қайд этди. Жамоа сўнгги бор 8-турда меҳмонда "Локомотив" устидан ғалабани тантана қилганди. 

— АГМК қаторасига учинчи йил "Қўқон-1912"ни меҳмонда мағлуб этишни уддасидан чиқа олмаяпти. 

— Ўзаро ўйинлардаги устунлик ҳамон олмалиқликлар томонида қолмоқда, 10та ғалаба. 

Пахтакор

Пшемыслав Банашак - 34', Аббосбек Файзуллаев - 56'

Суперлига. Тур 18

09/09/2022, 19:30

1
:
2
Завершен

Металлург

Забихилло Уринбаев - 24'

45'
90'
34'  Пшемыслав Банашак
34'  Хожиакбар Алижонов
41'  Одилжон Хамробеков
56'  Аббосбек Файзуллаев
56'  Хожиакбар Алижонов
88'  Шахзод Азмиддинов
24'  Забихилло Уринбаев
32'  Керим Палич
58'  Александр Лобанов
62'  Фарход Бекмурадов

—  "Металлург"га 11 йилдан бери Тошкентда "Пахтакор"дан очко олиш насиб қилаётгани йўқ.  Тошкентда Суперлига доирасида ўзаро 26 маротаба тўқнаш келишди. Мазкур учрашувларда мутлоқ устунлик "шерлар" томонида. Улар ўтказилган 26 баҳсдан 24тасида ғалаба қозонишганини айтиш жоиз. 2та беллашувда томонлар муроса кўчасини танлашганди. Бекободликлар охирги маротаба пойтахтда 2011 йилги мавсумда очко ишлашни уддасидан чиққан эди.

— Забиҳилло Ўринбоев ушбу мавсумда ўз голлари ҳисобини очди. "Металлург"даги биринчи голини урди. Бунинг учун унга 18та учрашув керак бўлди. Шунингдек, 2021 йил октябрь ойидан бери биринчи маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилди.

 — "Пахтакор"нинг польшалик ҳужумчисидан ажойиб статистика. 6та ўйин, 3та гол ва 3та голли узатма. 

Согдиана

Суперлига. Тур 18

10/09/2022, 20:00

0
:
0
Завершен

Навбахор

45'
90'
46'  Шавкат Саломов (Джасур Хасанов О)
46'  Баходир Насимов (Шохруз Норхонов)
46'  Виталий Денисов (Жавохир Кахрамонов)
62'  Аюбхон Номанов (Абдужалил Маназаров)
67'  Абдужалил Маназаров
80'  Сардор Кулматов
83'  Джасур Хасанов О
89'  Искандар Шайкулов (Даниэл Насриддинов)
26'  Даврон Хошимов
34'  Боян Цигер
59'  Диер Турапов (Жасур Яхшибаев)
73'  Асадбек Собиржанов (Дониёр Абдуманнопов)
85'  Йован Жокич
90'  Азим Ахмедов

— "Навбаҳор" 2006 йилдан бери Жиззахдан ғалабасиз қайтмоқда. Жамоалар шу куни "Сўғдиёна" марказий стадионида 27-маротаба тўқнаш келишди. Катта устунлик майдон эгаларида қолди, 19та ғалаба. Наманган жамоаси 5 маротаба уч очко билан ортга қайтган. "Навбаҳор" Суперлига доирасида охирги маротаба Жиззахда 2006 йилги мавсумнинг 14-турида зафар қучганди.

— Наманганликларнинг Суперлигадаги голли серияси якунланди. Жамоа сўнгги маротаба 12-турда "Металлург" дарвозасига йўл топа олмаганди. 

— 0:0 ҳисоби билан тугаган ўйинлар бу мавсумда "Сўғдиёна"да 2тани, "Навбаҳор"да 4тани ташкил қилмоқда.

 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика