RU

Последние новости

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  50 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  11 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  33 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

"Навбаҳор"да молиявий муаммолар қачон бартараф этилади? Новости

"Навбаҳор"да молиявий муаммолар қачон бартараф этилади?

Наманганлик мухлисларнинг Бахтиёр Ашурматов бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг жамоадан умиди катта эди.
Аммо клубда юзага келган молиявий муаммолар ҳанузгача бартараф этилмаган. Шу боис яхши ниятлар билан ишга киришган Ашурматовнинг ҳам боши қотган. Футболчиларга кеча "Сўғдиёна" билан ўтган синов-назорат баҳсидан кейин қисқа муддатли таътил берилган. Айтишларича шу куни клуб раҳбари жамоа аъзолари билан йиғилиш ўтказган. Унда гап асосан молиявий муаммолар ҳақида борган. Норасмий маълумотларга кўра, "Навбаҳор" бу борада муаммолар исканжасига кириб қолган. Раҳбарият эса муаммони бартараф этиш учун қўлдан келганича ҳаракат қилмоқда. Клубнинг йиллик бюджети тасдиқланмаганидан сўнг, мураббий ва футболчиларнинг ҳам кайфияти тушиб кетиши табиий. Чунки замонавий футболда кўп нарса барибир пулга бориб тақалади.

Жамоа энди режа бўйича 23 февраль куни яна Тошкентда йиғилади ва тайёргарликни давом эттиради. Клуб раҳбарлари унга қадар муаммолар бартараф этилишига вада берган. Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, агар моддий муаммолар тез орада ўз ечимини топмаса, Бахтиёр Ашурматов клубни тарк этиши мумкин. Бундан келиб чиқиб таҳмин қилиш мумкинки, агар бош мураббий кетса, унинг таклифига кўра келган янги футболчилар ҳам клуб лагерини тарк этиши ҳеч гап эмас. Чунки ҳозиргача бирор бир янги футболчи билан амалда расман шартнома имзоланмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика