RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  7 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

“Навбаҳор”да икки нафар россиялик футболчи кўрикдан ўтади Новости

“Навбаҳор”да икки нафар россиялик футболчи кўрикдан ўтади

Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Белек шаҳрида олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ихтиёрига бугун кечки пайт икки нафар хорижлик футболчилар қўшилишди.

Булар – россиялик Максим Вотинов ва Константин Морозов.

Максим Вотинов 1988 йил, 29 августда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида туғилган. Амплуаси – ҳужумчи.

Футболчилик фаолияти давомида Финляндиянинг “Куусанкоски” (2008 йил), МюПА (2009-2011 йиллар), “Миккелин” (2009 йил), Россиянинг “Балтика” (2012 – 2014 йиллар), “Арсенал” (2014 йил), “Тосно” (2015 йил), “Сибирь” (2016 – 2017 йиллар), “Ротор” (2017-2018 йиллар), Словакиянинг “Земплин” (2016 йил) жамоаларида ўйнаган.

Ўтган мавсумни эса Латвиянинг “Елгава” клубида ўтказган.


Константин Морозов эса 1992 йилнинг 13 майида Россиянинг Тверь вилоятида таваллуд топган. Амплуаси – ҳимоячи.

Футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Химки” (2009 йил, 2011-2012 йиллар), “Рубин-2” (2010 йил), “Жемчужина – Сочи” (2011 йил), “Биолог - Новокубанск” (2012 – 2013 йиллар), “Квазар” (2014 йил), “Армавир” (2015-2016 йиллар), “Енисей” (2016 йил), “Сочи” (2017 йил), “Арарат” (Москва, 2017 йил), Арманистоннинг “Улисс” (2014-2015 йиллар) жамоаларида тўп сурган.

2018 йилдан буён Арманистоннинг “Алашкерт” клубида ўйнамоқда.

Мазкур легионерлар жамоамизнинг машғулотларига эртадан қўшилишади. Улар “Навбаҳор” мураббийларида яхши таассурот қолдиришса, клуб билан шартнома имзолашади.




“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика