RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  1 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

"Навбаҳор": Ёшларимизда ҳам мағлубият Новости

"Навбаҳор": Ёшларимизда ҳам мағлубият

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Наманганда мавсумга тайёргарлик кўраётган ёшларимиз бугун Ёзёвонда биринчи лиганинг янги вакили «Ёзёвон лочинлари» жамоаси меҳмони бўлишди.
Ёзёвондаги ўйинни анча кескин ва қизиқарли кечганлигини айтиб ўтиш жоиз. Натижада дарвозаларга бешта тўп киритилди. Майдон эгалари ҳисобни очишга эришган бўлсаларда кейинчалик Сардор Теляков (пенальтидан) ва Иброҳим Абдуллаевларнинг голлари туфайли ёшларимиз олдинга чиқиб олишди. Учрашувнинг якуний қисмида ҳужумкорликни оширган мезбонлар икки бор муваффақият қозониб, ғалабани илиб кетишди. Эътиборли жиҳати «Ёзёвон лочинлари» футболчилари ғалабани таъминловчи голларни сон жиҳатидан устунликка эга бўлган ҳолда киритишди. Чунки, Абдулазиз Юсупов майдондан четлатилгач, Лян шогирдлари камчиликда қолишганди.

Учрашувда ёшларимизнинг таркиби қуйидагича кўринишга эга бўлди: Амир Эргашев, Санжар Тошпўлатов, Ҳожиакбар Юнусов, Азиз Умаров, Фарруҳ Умаралиев, Азим Неъматиллаев, Сардор Теляков, Хусан Ғаниев, Иброҳим Исмалов, Иброҳим Абдуллаев, Муҳриддин Инамов.
Захирадан майдонга тушганлар:
Илҳом Маликов, Искандар Сиддиқжанов, Акрам Гуллабаев, Абдулазиз Юсупов, Дилмурод Маликов, Акбар Холдоров, Элёр Эркинов, Достон Ҳотамов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика