RU

Последние новости

15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  0 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  0 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  23 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  16 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  6 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2

"Навбаҳор" янги футболчиларни таништирди Новости

"Навбаҳор" янги футболчиларни таништирди

Бугун Наманган шаҳридаги "Паҳлавон" спорт мажмуасида "Навбаҳор"нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Унда клуб вакиллари билан бирга Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ҳамда вилоят сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Маросим аввалида мониторда "Навбаҳор" матбуот ва медиа хизматлари  томонидан тайёрланган, 2022 йилги мавсумнинг энг ёрқин лаҳзалари акс этган видеоролик намойиш этилди.

Сўнгра Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқовга сўз берилди.

Вилоятимиз раҳбари ўз сўзида ўтган мавсум вилоятимиз футболи учун самарали йил бўлганлиги, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокида тарихда илк марта Наманганда 2 та халқаро турнир бўлиб ўтганлиги, миллий терма жамоамиз ўша мусобақаларда зафар қучиб, жумладан, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритганлиги, ўзбек футболининг 110 йиллик тантаналари вилоятимизда кенг миқёсда нишонланганлиги, "Навбаҳор"нинг асосий таркиби кумуш медални қўлга киритиб, ўз тарихида илк марта Осиё Чемпионлар Лигасига йўл олганлиги, шунингдек, "Навбаҳор-Фарм" Биринчи лигада зафар қучиб, Про лига йўлланмасини қўлга киритганлиги, бундан ташқари, "Навбаҳор"нинг U-19, U-16 ва U-13 жамоалари ҳам ўзи иштирок этган чемпионатларда чемпион бўлганлиги, муҳтарам Президентимиз Наманганга ташрифлари чоғида вилоятимиз футболини алоҳида эътироф этганликлари, шунингдек, вилоятимиз мухлислари борасида ҳам тўхталиб ўтганликларини айтиб, янги мавсумда жамоамизга омад ёр бўлишини тилади.

Шундан сўнг вице-чемпионлик унвонини қўлга киритган жамоа футболчилари, мураббийлар штаби, клуб раҳбарияти билан биргаликда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳамда вилоятимиз сектор раҳбарларига кумуш медаллар топширилди.

Сўнгра жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян сўзга чиқиб, янги мавсумда шогирдлари билан ўтган йилдагидан кўра яхшироқ натижага эришишларини таъкидлаб ўтди. 

Шундан сўнг жамоа футболчиларига янги мавсумда ўйнайдиган рақамлари ёзилган футболкалар топширилди.

Унга кўра, янги мавсумда дарвозабонлар — Ўткир Юсупов - 1, Озодбек Маърупов - 41, Хуршид Хўжаев - 46, майдонда тўп тепадиган футболчилар — Милош Милович - 5, Иброҳим Йўлдошев - 6, Остон Ўрунов - 7, Жасур Яхшибоев - 8, Фаррух Икромов - 9, Жамшид Искандеров - 10, Шоҳруз Норхонов - 11, Жамшид Болтабоев - 14, Аброрбек Исмоилов - 17, Темурхўжа Абдухолиқов - 21, Игорь Голбан - 22, Йован Жокич - 23, Давронбек Ҳошимов - 24, Шаҳбоз Жўрабеков - 27, Лука Чермель - 31, Мамадалихон Олимов - 33, Шерзодбек Абдулбориев - 34, Асадбек Собиржонов - 77 ва Давронбек Олимжонов - 98-рақам остида жамоа шарафини ҳимоя қиладиган бўлишди.

Сўнгра жамоа сардори Ўткир Юсупов сўзга чиқиб, янги мавсумда мухлислар ишончини оқлаш, чемпионлик унвонини қўлга киритишга ҳаракат қилишларини айтиб ўтди.

Маросим якунида "Навбаҳор" футболчилари мухлисларга дастхатлари туширилган тўплар совға қилишди.      

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика