RU

Последние новости

22:35АПЛ. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 0:2 (матнли трансляция)  129 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  0 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  59 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  3 20:48"Бавария" — "Айнтрахт". Таркиблар маълум  0 20:32"Бани Яс" — "Ал Ваҳда". Эркинов захирада  0 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  5 19:17U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  417 18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  7 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  2 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  3 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  6

"Навбаҳор" яна бир легионери билан хайрлашди Новости

"Навбаҳор" яна бир легионери билан хайрлашди

Клуб расман Коста Тенорио Гуттинер жамоани тарк этганини маълум қилди.

"Мавсумлар оралиғидаги танаффус пайтида ҳар бир жамоа таркибида ўзгаришлар  бўлиши табиий. Албатта, “Навбаҳор” ҳам бундан мустасно эмас.

Кеча “лочинлар” сафини 3 нафар футболчи тарк этганлиги борасида хабар бергандик ва уларнинг иккиси легионер эди. Бугун клуб ҳамда футболчи ўртасидаги икки томонлама келишувга асосан, жамоамиз таркибини яна бир легионер, яъни, бразилиялик 27 ёшли ярим ҳимоячи Коста Тенорио Гуттинер тарк этди.

“Навбаҳор” таркибига ёзги трансфер пайтида қўшилган Гуттинер жамоамиз сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 463 дақиқа ҳаракат қилди ва битта голга муаллифлик қилган ҳолда, яна битта голга “пас” берди. 

Таъкидлаш жоизки, Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” учрашувида айнан бразилиялик ярим ҳимоячининг ягона голи эвазига “лочинлар” Қаршидан ғалаба билан қайтишганди.

“Навбаҳор” ПФК Коста Гуттинерга жамоамиздаги фаолияти учун  ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда футболчининг кейинги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қолади", -дейилади клуб баёнотида.

"Навбаҳор" "Пахтакор" ходимасига эҳтиром кўрсатди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика