RU

Последние новости

17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  2 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  1 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  5 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  1 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  2 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  18 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  7 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   19 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  4

"Навбаҳор" Туркиядаги сўнгги назорат ўйинида Россия клубини йирик ҳисобда таслим этди Новости

"Навбаҳор" Туркиядаги сўнгги назорат ўйинида Россия клубини йирик ҳисобда таслим этди

Туркиянинг Анталья шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган “Навбаҳор” бугун мазкур йиғин доирасидаги сўнгги назорат баҳсини Россиянинг “Томь” (Томск) клубига қарши ўтказди.

"Навбаҳор"  -  “Томь” 3:0

Голлар: 25' Жамшид Искандеров, 47' Иван Сальников, Игорь Голбан

"Мазкур ўйинда тўлиқ устунликка эришган "Навбаҳор" россияликларни йирик – 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, “лочинлар” учрашувнинг 25-дақиқасида тажрибали ярим ҳимоячи Жамшид Искандеровнинг ажойиб тарзда амалга оширган жарима зарбасидан сўнг, ҳисобни очиб, танаффусга 1:0 ҳисобидаги  ғалаба билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳужумкор тарзда бошлаган вакилларимиз тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. 47-дақиқада  жамоамиз сардори Азимжон Аҳмедов 30 метрлар чамаси узоқликдан кучли зарба йўллаган ҳолда, Иван Сальников қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олиб, ҳисобдаги фарқни оширди – 2:0.

Учрашув якунланишига саноқли дақиқалар қолганида тажрибали ҳимоячи Игорь Голбан жарима зарбасини чиройли тарзда амалга оширган ҳолда, томскликлар дарвозасини аниқ нишонга олиб, якуний ҳисобнинг 3:0 кўриниш олишини таъминлади.

Самвел Бабаян шогирдлари Туркиядаги икки ҳафталик йиғинни бугун якунлашди ва эртага юртимизга қайтишади.

“Лочинлар” Антальядаги ўқув-машғулот йиғинида  5 та назорат-синов баҳслари ўтказиб, Қозоғистоннинг “Акжайик” (1:0) ҳамда “Қайрат” (1:0), Арманистоннинг “Алашкерт” (1:0) ва Россиянинг “Томь” (3:0) клубларини мағлубиятга учратиб, фақатгина Россиянинг “Химки” (1:2) жамоасига имкониятни бой беришди, холос", -деб ёзади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика