RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  1 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  10 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

"Навбаҳор": Тошкент йиғини бошланди Новости

"Навбаҳор": Тошкент йиғини бошланди

Бугун "Навбаҳор" жамоаси аъзолари Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган йиғинни бошлашди.
Футболчилар бугун дастлабки машғулотни якунлашди. Шу ўринда таркибда айрим ўзгаришларни рўй берганлигини эътироф этиш жоиз. Наманганда ўтказилган машғулотда қатнашган ҳимоячи Аҳрол Рисқуллаевга мураббийлар жавоб беришди. Тошкентда эса сафга Тимур Яфаров, Шавкат Насибуллаев ва Элёр Жаҳонов қўшилишди. Яфаров ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини “Навбаҳор”да ўтказганидан хабарингиз бор. Насибуллаев ҳамда Жаҳонов ҳам жамоага бегона эмаслар. Ушбу футболчилар фаолиятлари давомида “Навбаҳор”да тўп суришга улгуришган. Насибуллаев 2013 йилги чемпионатни “Нефтчи”, Жаҳонов эса “Гулистон”да ўтказганди. Тошкентдаги йиғин давомида таркибда яна янги ўйинчилар қўшилади.

Жамоа Тошкентдаги дастлабки йиғин давомида ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишни режалаштирган. Хусусан, 29 январь куни "Навбаҳор" Бекободнинг “Металлург” клуби билан баҳс олиб боради. 2 февралда эса Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши ўйин бўлиб ўтади. Пойтахтда ўтадиган машғулотларнинг дастлабки қисми 2 февраль куни якунланади. Жамоа аъзоларига икки кунлик таътил эълон қилингач, машғулотлар яна пойтахтда давом эттирилади. Йиғин давомида “Навбаҳор” ПФЛ кубогида иштирок этади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика