RU

Последние новости

12:04U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими бошланди   0 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  1 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  24 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  14 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  3 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  175 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3

"Навбаҳор": Тайёргарлик давом этмоқда Новости

"Навбаҳор": Тайёргарлик давом этмоқда

Теги :  Навбаҳор
Жамоамиз аъзолари 12 март куни Фарғонадаги “Истиқлол” ўйингоҳида бўлиб ўтадиган “водий дерби”си мақомига эга бўлган “Нефтчи” – “Навбаҳор” учрашувига қизғин тарзда ҳозирлик кўришмоқда.

Айни пайтда таркибдаги барча футболчилар машғулотларда тўлиқ куч билан қатнашишмоқда. Бундан бироз вақт олдин жамоамиз аъзолари бугунги кунга режалаштирилган машғулотни якунига етказишди. Машғулот давомида футболчилар асосан тўп билан боғлиқ машқларни бажаришди. Чемпионат бошланиши арафасида жамоамиз сафига қўшилган украиналик футболчи Владислав Павленко кеча тиббий кўрикдан ўтиш учун Тошкентга кетганди. Шифокорлар кўригидан муваффақиятли тарзда ўтган Павленко ҳам бугун машғулотда қатнашди. Яна бир легонер Хюнйеон Чой масаласи ҳам бугун ҳал бўлиши керак эди. Футболчи дастлабки тиббий кўрикдан ўта олмаганлиги сабабли, шифокорлар Чойни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишмоқда. Кореялик футболчи бугун яна бир бор текширувдан ўтди. Таҳлил хулосалари эса ҳозирча тақдим этилганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонадаги “Истиқлол” ўйингоҳида бўлиб ўтадиган “водий дерби”си 12 март куни соат 17.00да бошланади. Ёшлар биринчилигидан ўрин олган учрашув эса эртага Киргулидаги “Нефтчи” футбол клуби қароргоҳи майдонида соат 16.00да бошланади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика