RU

Последние новости

18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  0 17:56CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  11 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  0 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  9 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  5 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  44 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  8 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2

"Навбаҳор": Тайёргарлик давом этмоқда Новости

"Навбаҳор": Тайёргарлик давом этмоқда

Айни пайтда жамоамиз аъзолари 16 май куни Андижонда “Андижон” жамоасига қарши учрашувга ҳозирлик кўришмоқда.

Футболчиларимиз машғулотларда кўтаринки кайфият билан шуғулланаётганликларини айтиб ўтиш жоиз. “Андижон”га қарши баҳсда жамоамиз таркибида икки нафар футболчини туша олмаслигини айтиб ўтиш жоиз. Бобир Акбаров “Пахтакор” билан ўтган ўйинда қизил карточка олганлиги боис дисквалификация муддатини ўтамоқда. Шунингдек, тажрибали ҳужумчимиз Улуғбек Бақоев эса сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги боис Андижондаги учрашувни ўтказиб юборади. Мавсум бошланиши арафасида жароҳат олиб маълум муддатга сафдан чиққан Азамат Бобожонов эса машғулотларда қатнашишни бошлади. Шу ўринда ёшларимиз таркибида ҳам Ҳожиакбар Юнусовни ҳам тўртта сариқ карточка туфайли майдонга туша олмаслигини айтиб ўтиш жоиз. 

Аввал хабар бериб ўтканимиздек, Андижондаги учрашувни Равшан Эрматов бошқаради. Унга қанотларда Абдуҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида Жасур Мухторов қайд этилди. Назоратчилик вазифаси эса Алишер Абдуллаев зиммасига юклатилган. Андижондаги “Соғлом авлод” ўйингоҳидаги учрашув 16 май куни соат 16.30 да бошланишини эътироф этиш жоиз. Бир кун олдин ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган баҳс ҳам айнан 16.30 да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика