"Навбаҳор": Тайёргарлик 20 декабрда бошланади
02 дек 2013 15:49
Новости
"Навбаҳор": Тайёргарлик 20 декабрда бошланади
Айни пайтда "Навбаҳор" жамоаси аъзолари мавсум чарчоқларини чиқаришаётган бўлсада, клубимиз раҳбарлари ва мураббийлар янги мавсумга ҳозирлик ишларини бошлаб юборишган.
Йилги мавсумда “Навбаҳор”нинг аввалги мақеини тиклаш учун ҳаракат қилишинини эътироф этиш жоиз. Зеро навбатдаги чемпионат арафасида фойдаланишга топширилиши кутилаётган муҳташам “Навбаҳор” ўйингоҳи яна мухлислар билан тўлиб тошади.
Клуб мутасаддилари ҳам ишқибозлар ишончини оқлаш учун ҳаракат қилишмоқда. Жамоа янги мавсумга тайёргарликни 20 декабр санасида бошлайди. Якунига етган чемпионатнинг сўнгги қисмида “Навбаҳор”да маслаҳатчи мураббий сифатида ишлаган Нўъмон Ҳасанов куни-кеча Наманганда бўлиб, кейинги режалар хусусида клуб раҳбарлари билан учрашди. Ҳозирда таркибни кучайтириш ва рақобатбардош жамоани шакллантириш мақсадида бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда.
Яқин орада келгуси мавсумда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилиши мумкин бўлган янги ўйинчиларнинг номи ҳам маълум бўлади. Демак, сайтимизни кузатишда давом этинг.

championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии