RU

Последние новости

20:15Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Япония U-23  3 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  1 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  4 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  4 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  20 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  6 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0

“Навбаҳор” – “Қизилқум” учрашувидан сўнг мураббийлар фикрлари Новости

“Навбаҳор” – “Қизилқум” учрашувидан сўнг мураббийлар фикрлари

Учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа бош мураббийларининг фикрлари билан қизиқдик.
Дастлаб “Қизилқум” жамоаси бош мураббийи Юрий Лукин фикрларини билдириб ўтди: “Тенг курашларга бой ўйин бўлди. Учрашув охирларида “Навбаҳор” жамоасига охирги дақиқаларда омад кулиб боқди ва ғалабани қўлга киритди. Ўз навбатида футболчиларимиз ҳам яратилган имкониятлардан фойдалана олишмади. Жамоага янги мураббийни келганлиги ҳам наманганликларнинг фойдасига хизмат қилди деб ўйлайман. Шу сабабдан ҳам футболчилар сўнгги сонияларгача курашиб, мақсадларига етишди. Жамоамизда молиявий томондан ҳеч қандай муаммо йўқ. ОАВларда шундай маълумот тарқатилган бўлсада, бундай демаганман. Бари нотўғри маълумот ва бўхтондан ўзга нарса эмас. Энди чемпионатнинг қолган турларида ишончлироқ ўйин кўрсатиб, лигадаги ўрнимизни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз”. 


 

“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Мустафо Байрамов учрашув хусусида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: “Бир неча учрашувлардан бери ғалаба қозона олмаётганлигимиз сабабли, бугун олдимизга уч очкони қўлга киритишни мақсад қилгандик. Қолаверса, жамоамизга мураббий сифатида Нўъмон Ҳасановни келиши ҳам футболчиларимизни руҳлантирди. Гувоҳи бўлганингиздек, таркибда бир қатор йўқотишлар бор эди.. Шу сабабли таркибда қатор ўзгаришларни амалга оширишга мажбур бўлдик. Учрашув давомида қийин бўлсада, йигитлар охиригача курашиб ғалабани қўлга киритишди. Қолаверса, футболчилари икки тарафламали назорат ўйинида жароҳат олган Ғайрат Жўраевни тезроқ соғайиб сафга қайтиши учун ҳаракат қилишларини билдиришганди. Ушбу ғалабани жамоамизнинг фидоий ишқибозлари ва айнан Жўраевга бағишладик. Намойиш этилган ўйин учун футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман”.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика