RU

Последние новости

09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  0 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  0 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  4 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  2 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  14 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  28 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  2 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0

“Навбаҳор” – “Қизилқум”: Учрашувдан сўнг Новости

“Навбаҳор” – “Қизилқум”: Учрашувдан сўнг

"Навбаҳор" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан кейин иккала жамоа бош мураббийлари ўз фикрларини билдиришди.

“Навбаҳор” – “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида навоийликлар бош менеджери Ҳамит Актамов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди: - Бугун қизиқарли ўйин бўлди. Айниқса иккинчи бўлим ушбу фикрларимга яққол мисол бўла олади. Футболчиларимиз юзага келтирилган вазиятлардан тўлиқ фойдалана олишмади. Гувоҳи бўлганларингиздек, яратилган тўрт-бешта имкониятни голга айлантира олмадик. Қолаверса, асосий дарвозабонимиз жароҳат туфайли майдонга туша олмади. Бу билан Макосинни айбламоқчи эмасман. У мавсум бошидан бери кам ҳолларда майдонга тушганлиги боис тажрибаси камроқ. Балки хаёжонни енга олмагандир. Бошқа яна нима дейишим мумкин. Мавсум якунланиб бораётган бир паллада, захира ўриндиғимиз қисқа бўлиб қолди. Яъни жароҳат олган футболчиларимиз кўпайиб кетди. Бундан ташқари айрим ўйинчиларимиз “Локомотив”га қарши баҳсда ҳам жароҳатланишди. Бугун ҳам йигитларнинг аксарияти жароҳатлари билан майдонга тушишга мажбур бўлишди. Шунга қарамай, улар ижобий натижа учун ҳаракат қилишсада, омад келмади. Ушбу мағлубият билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Мавсум охиригача курашиб, олдимизга қўйилган вазифани бажарамиз деган умиддаман.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди: - Сўнгги ўйинларда йигитлар ирода кўрсатишмоқда. Бугун ҳам олдимизда муҳим ўйин турганди. Негаки, ғалаба қозониш орқали еттинчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти бор эди. Бундан ташқари кейинги учрашувларда ҳам ижобий натижалар қўлга киритиладиган бўлса олтинчи поғонага кўтарилиш учун ҳам имкон туғиларди. Шу сабабли, йигитлар бугун бор кучлари билан ўйнашди. Ҳисоб 2:0 бўлгач, футболчиларимиз қайсидир вазиятларда бўшашишди, айрим ҳолларда эса кутилмаган тўп йўқотишларни содир этишди. Баъзида эса бир-бирларини тушунмай индивидуал тарзда ҳаракат қилишга берилиб кетишди. Бу эса рақибни жаримадан гол уришига олиб келди. Бундан ташқари захирадан сафга қўшилган футболчиларимиз ҳам ўйинни биз кутганчалик кучайтира олишмади. Шунинг ҳисобига бирозгина устунлик меҳмонлар тарафига ўтиб кетди. Айнан шу ҳол баҳс якунини хавотирли тарзда ўтишига сабаб бўлди. Лекин, юракдан намойиш этилган ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Футболчиларимиз “Навбаҳор”ни обрўси ва шаъни учун бор жон жаҳдилари билан курашишмоқда. Ўз навбатида қўллаб-қувватлаб турганликлари учун жамоамиз аъзолари номидан мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдириб ўтаман.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика