RU

Последние новости

Назорат ўйини. "Навбаҳор" "Ракув"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди Новости

Назорат ўйини. "Навбаҳор" "Ракув"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди

"Навбаҳор" Туркиянинг Белек шаҳрида Польшанинг "Ракув" жамоаси билан ўйнади.

Баҳс полякларнинг устунлиги остида ўтди ва "Ракув" "Навбаҳор" дарвозасига учта тўп киритди.

"Ракув" (Польша) - "Навбаҳор" (Ўзбекистон) 3:0

Наманганликлар ушбу баҳс учун қуйидаги таркибни туширишди: Раҳимжон Давронов, Даврон Ҳошимов, Игорь Голбан, Боян Цигер, Станислав Андреев, Йован Жокич, Жамшид Болтабоев, Нурилло Тўхтасинов, Жамшид Искандеров, Элужа Григалашвили, Андрей Сидоров.

"Ракув" Польшанинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади, у айни дамда Экстракласада 3-ўринда бормоқда. Жамоа ўтган мавсумни 2-ўринда якунлаганди.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" Анталия йиғинлари доирасидаги илк ўйинда Венгриянинг “Спартакус Ньиредьхаза” (Ньиредьхаза) билан дуранг ўйнаганди. 




Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика