UZ

Сўнгги янгиликлар

01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  0 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  3 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  3 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  27 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  8 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10

"Навбаҳор" Туркиядаги дастлабки ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди Янгиликлар

"Навбаҳор" Туркиядаги дастлабки ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди

Наманган клубига Венгриянинг “Спартакус Ньиредьхаза” рақиблик қилди.

Хабарингиз бор, "Навбаҳор" клуби янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказмоқда. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, "лочинлар" ўзларининг илк ўртоқлик учрашувларини ўтказишган. 

"Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бораётган “Навбаҳор” бугун мазкур ўқув-машғулот йиғини доирасидаги дастлабки назорат-синов баҳсини ўтказди. Илк ўртоқлик ўйинида жамоамизга Венгриянинг “Спартакус Ньиредьхаза” (Ньиредьхаза) клуби рақиб бўлди. 

Таъкидлаш жоизки, мазкур назорат учрашувининг ҳар икки бўлимида “лочинлар” икки хил таркиб билан ҳаракат қилишди. 

Айтиш лозимки, мазкур беллашувнинг 1-бўлимида устунлик вакилларимиз тарафида бўлди. Аммо футболчилар имкониятлардан фойдалана олишмади. 

Иккинчи бўлимда “Навбаҳор” майдонда бир киши кам бўлиб, ҳаракат қилганлиги боис, иккинчи 45 дақиқаликдаги ўйин тенг курашлар остида ўтди. Шундай бўлсада, ҳеч қайси футболчига дарвозани ишғол этиш насиб этмади ва учрашувда нурсиз дуранг қайд этилди – 0:0", - дея хабар беради "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика