RU

Последние новости

09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  0 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  4 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  1 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  2 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5

Coca Cola Суперлигаси. Суперголлар урилган "йил ўйини"да дуранг қайд этилди Новости

Coca Cola Суперлигаси. Суперголлар урилган "йил ўйини"да дуранг қайд этилди

Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви бошланди.


Coca Cola Суперлигаси. 17-тур
НАВБАҲОР — ПАХТАКОР - 1:1
28 август 2022 йил. Наманган, "Марказий" стадион. 19:00
Наманган. "Марказий" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Андрей Стапенко, Темур Гайнуллин, Иля Илин
ВАР ҳаками: Раҳимбек Каримов
АВАР ҳаками: Бахтиёрхўжа Шавкатов
Назоратчи: Арслон Хотамов
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Жамшид Искандеров 47, - 1:0 (Зоран Марушич). Ҳожиакбар Алижонов 52, - 1:1.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер, 6.Рустамжон Ашурматов, 10.Жамшид Искандеров (7.Азимжон Аҳмедов, 87), 14.Жамшид Болтабоев, 17.Диёржон Туропов (20.Дониёр Абдуманнопов, 46), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Давронбек Ҳошимов, 30.Александр Касьян (32.Зоран Марушич, 41), 77.Асадбек Собиржонов (8.Мирлан Мурзаев, 87).
Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 2.Егор Кримец, 9.Владимир Козак, 19.Нурилло Тўхтасинов, 28.Станислав Андреев.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Александр Насонов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев (17.Достонбек Ҳамдамов, 66), 10.Драган Черан (63.Муҳаммадали Ўринбоев, 90+1), 13.Илия Мартинович (42.Аббос Файзуллаев, 71), 19.Пшемислав Банашак, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев, 88.Шаҳзод Азмиддинов.
Захира: 33.Элдорбек Суюнов, 15.Диёр Ортиқбоев, 28.Диёр Холматов, 46.Шаҳриёр Жабборов, 77.Достонбек Турсунов. 

Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Азмиддинов 76, Жамшид Болтабоев 80,



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+4. Учрашув якунланди, 1:1

90+4. ЗАРБАААААА! Жокичнинг кучли зарбасидан кейин Қувватов икки уринишда тўпни ушлаб олди! 

90+1. Ўзгариш. "Пахтакор". Черан ўрнига Ўринбоев тушди

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

89. Ҳожиакбар Алижонов жароҳат олди, унга шифокорлар ёрдам берди

87. Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Собиржонов ва Искандеров ўрнига Мурзаев ва Аҳмедов тушди

85. Учрашувни кўриш учун Намангандаги стадионга 16900 томошабин келди

83. ЗАРБА! Черан боши билан зарба берди, Юсупов ўз ўрнида

80. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Жамшид Болтабоев

79. ЗАРБАААА! Болтабоевнинг боши билан йўллаган зарбасидан кейин Қувватов сейв кўрсатди

76. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Шаҳзод Азмиддинов



74. ЗАРБАААААААААААА! Марушичнинг чиройли рейдидан кейин Искандеров яқин масофадан ноаниқ зарба берди!

73. ЗАРБАААААААААААА! Файзуллаевнинг ажойиб рейдидан кейин Собирхўжаев зарба берди, Юсупов ўз ўрнида! 

71. Ўзгариш. "Пахтакор". Мартинович ўрнига Файзуллаев тушди

66. Ўзгариш. "Пахтакор". Турғунбоев ўрнига Ҳамдамов тушди



58. Турғунбоев қулай вазиятда жарима майдони яқинига тўп билан кириб борди. Ўзи тепса ҳам бўларди, аммо қанотга, Алижоновга оширди. Ҳожиакбар бироз ноаниқ ҳаракат қилди.

52. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! НАВБАТДАГИ СУПЕРГОЛ! Ҳожиакбар Алижонов чап оёда тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 1:1!  ВИДЕОНИ КЎРИШ




47. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! СУПЕРГОЛ! Жамшид Искандеров жарима майдони ташқарисидан тўпни дарвозага михлаб қўйди 1:0! ВИДЕОНИ КЎРИШ

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. Ўзгариш. "Навбаҳор". Туропов ўрнига Абдуманнонов


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди.

45. УХХХ! Цигер ва Банашак ўртасида "жанг" бўлди, ҳакамлар қоида бузилмаган деб топишди!

45. ЗАРБАААААААААААААААА! Собиржоновнинг узатган тўпни Марушич боши билан дарвозага йўллади, Қувватовдан даҳшатли сейв!

43. УХХХ! "Навбаҳор"нинг ҳужуми, Қувватов жарима майдонини тарк этиб тўпни боши билан қайтариб юборди! 

41. Ўзгариш. "Навбаҳор". Касьян ўрнига Марушич тушди

38. ЗАРБА! Собиржоновнинг узоқдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди

31. Биринчи таймнинг иккинчи қисмида "Пахтакор" кўпроқ ҳужум қилмоқда...

26. ЗАРБААААААААААААААА! "Пахтакор"нинг ҳужуми, Сайфиевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан кейин устун "Навбаҳор"ни голдан қутқарди! 

18. Ўйин бироз сокинлашди, тўп назорати "Навбаҳор" томонида...



14. ЗАРБАААААААААААА! Искандеровнинг йўллаган зарбаси устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди! ВИДЕОНИ КЎРИШ

13. УХХХ! "Навбаҳор"нинг ҳужуми, Азмиддинов жарима майдони чизиғи устида Касьянни йиқитди, жуда хавфли жарима тўпи! 

11. Намангандаги стадиондан исландча  Наманганча ХУК эшитилмоқда...

9. УХХХ! Майдон марказида Йован Жокич Собирхўжаевдан тўпни қўполлик билан олиб қўйди, деб ҳисоблади бош ҳакам

5. Дастлабки дақиқалардан майдонда футбол эмас кўпроқ UFC бўлмоқда... шифокорлар икки марта майдонга тушиб бўлишди. Трибуналардан ТУР ЎРНИНГДАН диган ҳайқириқлар янграмоқда

1. Илк дақиқадан майдон ёнмоқда! "Навбаҳор" олдинга борди ва мухлислар босими остида дастлабки зарбани берди, мезбонлар! 



1. ЙИЛ ЎЙИНИ БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:00да бошланади.

Рейтинг: +25   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика