RU

Последние новости

09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  0 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  0 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  0 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  4 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  13 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  22

"Навбаҳор": Ўсмирларимиз ярим финалга чиқишди Новости

"Навбаҳор": Ўсмирларимиз ярим финалга чиқишди

Айни кунларда Самарқандда 16 ёшли футболчилар ўртасида «Умид Кубоги-2015» Республика турнири бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилги мусобақада 11 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда бош соврин учун курашга киришганди. “Навбаҳор” футбол клубига қарашли “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби терма жамоаси ҳам турнирда иштирок этмоқда. Ёш футболчиларимиз баҳсларга “В” гуруҳида киришишганди. Аъзам Ражаббаев мураббийлигидаги ўсмирларимиз дастлабки турда Жиззах вилояти жамоасини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратишганди. Сўнгги турда Андижон билан ўтган учрашувда футболчиларимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Андижон ва Жиззах жамоалари ўзаро дуранг қайд этишгани боис ўсмирларимиз гуруҳда иккинчи ўринни банд этган ҳолда чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди. 
Чорак финалда ўсмирларимизга Бухоро терма жамоаси футболчилари рақиблик қилишди. Муросасиз руҳда ўтган учрашувда футболчиларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жамоамизнинг ҳар икки голига Абдулазиз Жалилов муаллифлик қилди. Ярим финал йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимиз навбатдаги учрашувда Тошкент шаҳри жамоаси яъни “Пахтакор” футбол клуби тарбияланувчилари билан баҳс олиб боришади. Ёш “пахтакор”чилар чорак финалда Тошкент вилояти терма жамоасини йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратганлигини қўшимча қилиш жоиз. Иккинчи ярим финал ўйинида эса Самарқанд ва Фарғона вилояти вакиллари ўзаро куч синашишади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика