RU

Последние новости

09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  1 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  7 07:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1  7 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  10 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  15 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  20 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  12 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7

"Навбаҳор": Назорат ўйинида дуранг қайд этилди Новости

"Навбаҳор": Назорат ўйинида дуранг қайд этилди

Теги :  Навбаҳор
Режага кўра "Навбаҳор" бугун назорат ўйинида майдонга тушди.

Дастлаб рақиб сифатида биринчи лига вакили “Хотира-79” жамоаси танланганди. Лекин, уйчиликлар сўнгги паллада ўртоқлик учрашувини ўтказмасликка қарор қилишгач, мураббийларимиз ёшлар жамоаси билан баҳс юритишга қарор қилишди. Бундан бироз вақт олдин назорат ўйини якунига етди. Учрашувда асосий таркиб вакиллари ёшлар ва асосан захирада қолаётган ўйинчилардан ташкил топган жамоа билан куч синашишди. Ҳар бир бўлими 35 дақиқадан иборат бўлган назорат ўйинида 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Мураббийлар айрим футболчиларни икки таркибда ҳам кўздан кечиришди.

Учрашувни анча фаол бошлаган иккинчи таркиб аъзолари тезкор гол уришга эришишди. 7-дақиқада Ҳ.ЭргашевА.Султонов-Ҳ.Эргашев комбинацияси гол билан якун топди. Марказдан олдинга интилиб, қанотдан Султонов ҳужумга ундаган Эргашев ўзи бошлаган ҳужумни самарали якунлай олди. Орадан бироз вақт ўтиб эса Абдуазиз Султонов икки ҳимоячини доғда қолдирган ҳолда ўнг қанотдан олдинга интилиб, Аҳмад Мамадалиевни тўп билан таъминлади. Ёш футболчимиз эса якуний зарбани беришда хатога йўл қўймади – 0:2. Асосий таркиб вакиллари бир қатор ҳужумлар ташкил этишган бўлсада узоқ вақт давомида уринишлардан самара чиқара олишмади. 31-дақиқага келиб эса улар ҳисобдани фарқни қисқаартиришга эришишди. Азизбек Турғунбоев ўзига ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима зарбасини голга айлантира олди. Турғунбоев чамаси 18 метрлар узоқликдан белгиланган жаримадан самарали фойдаланди.

Иккинчи бўлим давомида ҳар икки томонда ҳам гол уриш учун бир қатор вазиятлар юзага келди. Шунга қарамай, ҳужумларни голга айлантиришда футболчиларга аниқлик етишмади. Ўйин якунланиши арафасида Неманья Йованович Нодир Ашурматов дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, якуний натижани дуранг бўлишини таъминлади. Мазкур учрашувда ўзини кўрсата олган Аҳмад Мамадалиев эндиликда асосий таркиб билан машғулот ўтказиш имконига эга бўлганлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз.

“Навбаҳор-1” – “Навбаҳор-2” – 2:2 (1:2). 10 июнь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар:
М.Маматхонов, Р.Одилов, М.Нехочин.
“Навбаҳор-1”: 87. Акмал Ортиқов, 4. Аббос Отахонов (2. Аҳмад Мамадалиев, 49), 7. Ойбек Қиличев, 9. Дилшод Жабборов, 10. Мансур Саидов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев (4. Аббос Отахонов, 58), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич,  77. Азизбек Турғунбоев, 84. Неманья Йованович.
“Навбаҳор-2”: 12. Нодир Ашурматов, 2. Алишер Саматов, 3. Ҳасанбой Эргашев, 5. Искандар Сиддиқжанов (22. Ҳожиакбар Юнусов, 36; 95. Юнусбек Абдувоҳидов, 57), 7. Аҳмад Мамадалиев (21. Жавоҳир Олимжонов, 48), 8. Равшан Хурсанов, 9. Музаффар Абдуллаев (10. Билол Тошмирзаев, 36), 11. Абдуазиз Султонов, 17. Илҳом Бойдедаев, 20. Алишер Мирзаев, 33. Тоҳир Шамситдинов.
Голлар: А.Турғунбоев (31), Н.Йованович (64-пен.) – Ҳ.Эргашев (7), А.Мамадалиев (12).
Огоҳлантиришлар: М.Ғофуров (46) – Т.Шамситдинов (47).
 

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика