RU

Последние новости

11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  0 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  0 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   0 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  1 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  9 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  6 07:50Элдор Шомуродов Италияда  14 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  1 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1

Жамбули Жигаурининг ягона голи "Насаф"га муҳим ғалабани тақдим этди Новости

Жамбули Жигаурининг ягона голи "Насаф"га муҳим ғалабани тақдим этди

"Навбаҳор" ҳамда "Насаф" ўртасида ўтказиладиган Суперлиганинг 18-тур учрашуви якунланди.

"Навбаҳор" - "Насаф" 0:1

Гол: 56 - Жамбули Жигаури (Ойбек Бозоров)

14 сентябрь, 19:30

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов

ВАР: Рустам Лутфуллин

АВАР: АНвар Маражабов

Захира ҳаками: Никита Мустафин

Назоратчи:Виктор Серазиддинов

Комиссар: Бекзод Арипов

"Навбаҳор": 35.Санжар Қувватов, 9.Одил Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров (Наврўзбек Иминжонов, 86), 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев (55.Комилжон Тожиддинов, 60), 17.Русланбек Жиянов (88.Асадбек Жўрабоев.70), 21.Гиорги Никабадзе (22.Тома Табатадзе, 60), 23.Йован Жокич, 24.Достонбек Абдулҳаев, 77.Аброр Исмоилов ( 8.Сиаваш Ҳақназари,70).

Захира: 18.Элдор Суюнов, 4.Аброр Каримов, 7.Азим Аҳмедов, 20.Музаффархон Мўминов, 71.Наврўзбек Иминжонов, 

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Муродбек Раҳматов (8.Зафармурод Абдираҳматов, 65), 7.Акмал Мозговой, 9.Жавоҳир Сидиқов (88.Марко Станоевич.65), 22.Игор Голбан, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Зоран Марушич, 34.Шерзод Насруллаев, 70.Жамбули Жигаури (14.Шароф Муҳитдинов, 82), 77.Ойбек Бозоров. (23.Куач Юэль,82)

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 3.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 20.Виктор Да Сильва Матос, 21.Дониёр Нарзуллаев,  44.Шаҳзод Акрамов, 

Огоҳлантириш: 45+1 - Акмал Мозговой


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90+3. Марушичнинг ўрнига Акрамов майдонга тушди

90+2. Жокичнинг узоқдан йўллаган зарбасини Абдувоҳид қайтарди. Қайтган тўпни яна мезбонлар ҳужумчиси дарвозага зарба йўллади. Яна Неъматовдан сейв

Иккинчи бўлимга +4 дақиқа қўшиб берилди

89. Зоран Марушич учрашувга нуқта қўйиши мумкин эди. Ҳужумчи Қувватов билан бирга бир чиқиб борди ва зарба йўллади, бироқ унинг зарбаси ноаниқ

86. Искандаровнинг ўрнига Иминжонов майдонга тушди

82. Куач Юэль ва Шароф Муҳитдинов майдонга тушди, улар Бозоров ва Жигаурини алиштиришди

Бугунги учрашувни стадиондан 9 мингдан зиёд мухлис томоша қилмоқда

74. Тома Табатадзенинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

70. Жиянов ва Исмоилов майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Жўрабоев ва Ҳақназари майдонга тушди

67. Жиянов яхши имкониятга эга бўлди, бироқ унинг зарбаси ноаниқ чиқди

65. Станоевич ва Абдираҳматов майдонга тушди, улар Сидиқов ва Раҳматовни алиштиришди

61. Биринчи бўлимда анча фаол бўлган "Навбаҳор" футболчилари иккинчи бўлимни анча суст ўтказишмоқда

60. Жамшид Болтабоев ва Гиорги Никабадзелар ўрнига Комилжон Тожидинов ҳамда Тома Табатадзелар майдонга тушишди.

56. ГОООЛ. Бозоровнинг супер узатмасидан сўнг Жаба ҳисобни очмоқда

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45+1. Огоҳлантириш: Акмал Мозговой ҳакам томонидан огоҳлантирилди

45. Никабадзе Ғайбуллаевнинг хато қилишини кутмади ва наманганликлар ҳужумчиси яхши имкониятдан фойдалана олмади

42. Ҳамробековнинг жаримадан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Неъматов қайтармоқда

35. Меҳмонларнинг учрашувдаги илк хавфли вазияти содир бўлди. Зоран Марушичнинг боши билан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Қувватов қайтармоқда

33. Искандаровнинг узатмасидан сўнг Жиянов тўпни дарвозага жойлаб қўйишга ҳаракат қилди, бироқ Неъматов ўз ўрнида

32. "Навбаҳор"нинг навбатдаги ҳужуми хавфли чиқди. Бу сафар Исмоиловнинг зарбасини ҳимоячи қайтармоқда

26. Мезбонларнинг навбатдаги хужуми хавфли чиқди. Бу сафар Мирсадиовнинг узатмасидан сўнг меҳмолар ҳимоячиси тўпни бурчакка чиқариб юборди

25. Искандаров ажойиб ҳаракат қилди ва зарба йўллади, зарбани Неъматов ушлаб олди

19. Жавоҳир Сидиқовнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади

14. Жиянов ва Искандаров ажойиб ҳаракат қилишди. Меҳмонлар қийинчилик билан тўпни бурчакка чиқариб юборишди

11. Аброр Исмоиловнинг узоқдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди

5. Бурчакдан узатилган тўпдан сўнг Жокич зарба беришга ҳаракат қилиб кўрди, бироқ у тўпга етиб кела олмади

4. Ғолиб Ғайбуллаевнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб, қайтмоқда



Учрашув бошланди

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика