RU

Последние новости

16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  0 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  1 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  2 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  5 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  15 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1

"Навбаҳор" мухлислари, Канчельскис, Бабаян, қарзлар ҳақида - Иван Соловьев билан интервью Новости

"Навбаҳор" мухлислари, Канчельскис, Бабаян, қарзлар ҳақида - Иван Соловьев билан интервью

"Навбаҳор"ни тарк этган россиялик ярим ҳимоячи Иван Соловьевдан ўтган мавсум, мураббийлар, мухлислар ва Андрей Канчельскис борасида саволлар бердик.

- Иван, ҳайрли кун! Эшитишимизга қараганда, "Навбаҳор"дан кетибсиз.
- Шундай, ҳозир уйда дам оляпман. Бўрон олдидан сукунат деганларидек.

- Келинг, интервьюнинг асосий қисмига ўтамиз. Ўзбекистон чемпионатининг навбатдаги мавсуми Сиз учун қандай ўтди?
- Ушбу мавсумни икки асосий қисмга бўлиш мумкин. Биринчиси - жамоа мавсумни кутилгандан кўра ёмон ўтказди. Аммо жамоа иккинчи даврада жамғарилган очколар борасида иккинчи ўринда бўлди. Демак, мавсумдан позитив фикр олса ҳам бўлади.

- "Навбаҳор"да қолиш ниятингиз борми?
- Йўқ, "Навбаҳор"дан кетишим 100 фоиз аниқ бўлиб улгурган. Агарда Ўзбекистоннинг бошқа жамоаси менинг хизматларимни юқори баҳоласа ва конкрет таклиф билан чиқса, фикрлар муросага келадиган бўлса, балки, қолишим мумкин. Россиядан ҳам яхши таклифлар бор. Бироз вақтдан кейин барчасини ўйлаб кўраман. Балки, ортга, яъни, Ўзбекистонга ҳам қайтарман.

- Гарчи таркиб яхши бўлса-да, жамоа ушбу мавсумда турнир жадвалининг ўрта поғоналарида борди. Бунинг сабаби нимада?
- Фикримча, жамоа ҳам рухан, ҳам жисмонан футболчилар мавсумнинг бошида ўйинларга тайёр бўлмади. Мураббийлар штаби ўзгарганидан кейин жамоанинг ўйинида ўсиш кўрина бошланди. Самвел Бабаян келганидан кейин эса ишлар олдинга сурилиб кетди. Футболчилар курашишни бошлади, уларда ҳиссиётлар пайдо бўлди. Бу эса иккинчи даврада жамоага анчагина ёрдам берди. Агарда жамоага Самвел Бабаян келмаганида муаммолар катталашиб кетарди.

- Ўзбекистон чемпионатига келган исталган легионер кетгандан кейин доимо наманганлик мухлисларни эслаб ўтишади. Сиз бу ҳақда нима дея оласиз?
- Намангандаги футбол мухлислари Ўзбекистонда энг зўри. Ҳеч қаерда футболчиларини бунчалик қўллаб-қувватламайди, рухан далда бермайди ва сўкмайди (кулади). Уларнинг хурсандчилигини кўришнинг ўзи шунчалик роҳат беради бизга. Жамоа олтинчи ўринда бўладими еттинчидами, фарқи йўқ, улар жамоасининг ғалабасини кузатиш учун стадионга келаверишади.

- Сиз Нўъмон Ҳасанов, Андрей Канчельскис ҳамда Виктор Жалилов билан бирга ишладингиз. Улардан нималар ёдда қолди?
- Ҳар бири ўзгача. Канчельскис билан ҳозиргача алоқадаман, у билан кўп ёзишиб тураман. Фақатгина Канчельскисда энг яхши ҳолатдаги жамоа бор эди. Буни исталган футболчи тасдиқлай олади. Канчельскис тоза европача услубда ишлаётганди. Жамоадаги барча югуриб, меҳнат қилади. Машғулотлар ҳам асосан ўйиндаги ҳолатлардан келиб чиқиб ўтиларди. Нўъмон Ҳасанов билан ишлаш менга унчалик ёқмаган. Унинг даврида футболчилар кўп югурмасди. Нўъмон  ака яхши мураббий, у ҳам ўйинини паслар орқали қуришни истаганди. Ўшанда йилнинг бошида ўйинларимиз бироз ўхшамаганди. Чунки футболчиларга кўпроқ жисмоний юклама берилганди. Канчельскиснинг дастури остида жамоа мавсумга тайёрланди. Ҳасанов келиб, пас ўйнашни ўргатди. Ўшанда кубокда "Насаф" билан тенгма-тенг ўйнагандик. Яхши ўйин бўлганди. Чемпионатда кетма-кет 7 ўйинда мағлуб бўлмадик. Фикримча, Ҳасанов даврида футболчилар кўп югура олмасди, паслар эса жуда яхши бўларди. Жалилов оддий мураббий. Оддий машғулот, оддий ўйин услуби. Агарда бирор йиғин ўтказганимизда яхши жиҳатларини айтиб ўта олардим. У билан фақатгина ўйинларга тайёрландик ҳолос. 

- "Навбаҳор"даги жамоадан ташқари жиҳатлар: ташкилотчилик, инфратузилма ва ҳоказолар борасида ёдда қоларли жиҳатлар ҳақида гапирсангиз.
- Тўғриси, менда клубнинг ички гапларини айтиш борасида ҳуқуқ йўқ. Биласиз, ўртада келишувлар, шартномалар бор. Шунчаки, у ердаги мухлисликни ёддан сиқариб бўлмайди.

- Самвел Бабаян ҳақида нималар дея оласиз? Футбол мухлислари уни жуда яхши ташкилотчи сифатида билишади, зўр мураббий деб эмас...
- Менимча, у яхши мураббий, яхши ташкилотчи ва зўр мутахассис. У керакли гапларни гапиришни билади. Айнан унинг гапларидан кейин футболчилар ўйнашни бошлади. Унинг машғулот жараёни ҳақида нимадир дея олмайман, чунки биз билан кўпроқ Григорий Колосовский ишлайди. Шуни айтишим мумкинки, Бабаяннинг "Навбаҳор"даги "вазн"и жуда оғир. Унинг давридаги машғулотлардан, юкламалар ҳажмидан кўнглим тўлди. Агарда айрим сабаблар бўлмаганида Самвел Бабаян билан ишлашда давом этардим.

- Ўзбек футболида пул борасида доимо муаммолар бўлган. Канчельскис мавзусига кейинроқ тўхталамиз. Клуб Сиз билан ўртадаги пуллар масаласини ёпиб бўлганми?
- Тўғрисини айтаман, у ерда яна бир йиллик шартномам бор эди. Шу сабабли анчагина пулларни ташлаб кетдим десам бўлади. Клубдагилар Россияга кетишим учун бироз пул беришди. Қолганларни билмадим-у, мен билан клубнинг ҳеч қандай қарзи йўқ. Уларга бу борада эътироз билдирмайман.

- Канчельскис мавзусида нима дея оласиз. Бугун у ҳақида хабарлар кўпайиб кетди. Москвада унга тахдид қилишаётган экан...
- Ҳа, эшитдим, Канчельскис билан гаплашдим. "Навбаҳор" ўзини ёмон отлиқ қилмоқда. Бу ерда клуб ва мураббий ўртасида келишув бўлади. Агарда бу тез ҳал қилинмаса, клубдан кимдир кетади ва барибир мураббийга сўралган пул ўтказиб берилади. Бутун дунё қараб турган пайтда бундай иш қилиш, яъни, тахдид қилиш жуда нотўғри. Олдинроқ томонлар бошқа суммага келишишганди. Энди эса нарх бир неча бараварга ошиб кетди.

- Сўнгги савол: ўзбек футболи уч сўз билан?
- Куч, кураш ва чидамлилик.

- Иван, интервью учун раҳмат. Сизни яна Ўзбекистонда кўришдан хурсанд бўламиз.
- Раҳмат.

Евдоким Раимов суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика