"Навбаҳор": Легионерлар бугун қайтишади
08 июн 2017 20:45
Новости
"Навбаҳор": Легионерлар бугун қайтишади
Бундай танаффусдан хорижлик футболчилар ҳам самарали фойдаланишди. Хусусан, жамоамиз шарафини ҳимоя қилаётган сербиялик легионерларимиз Дарко Станоевич ва Неманья Йовановичлар яқинлари билан кўришиш мақсадида уйларига жўнаб кетишганди. Бир неча кун давомида оила аъзолари даврасида дам олган легионерларимиз бугун куннинг иккинчи ярмида Тошкентга етиб келишди. Эртадан эса футболчиларимиз машғулотларда қатнашишни бошлашади. Бундан ташқари дастлабки кунги машғулотларда қатнашмаган Ойбек Қиличев ҳам сафга қайтади. Жароҳат сабабли бир неча ўйинларда майдонга туша олмаган ҳимоячи Ғиёс Комилов эса якка тартибда шуғулланмоқда. Яна бир жароҳатланган футболчи Рўзимбой Аҳмедов эса ҳозирча жамоа ихтиёрига қайтганича йўқ. Жамоамизнинг қолган аъзолари машғулотларда тўлақонли тарзда иштирок этишмоқда.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Комментарии