RU

Последние новости

21:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" (матнли трансляция)  40 21:05Суперлига. "Насаф" - "Сўдиёна" (матнли трансляция)  19 21:01"Эмполи" — "Рома". Шомуродов асосий таркибда  13 21:00А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этди, "Интер" билан орадаги фарқ — 1 очко  0 20:59АПЛ. "Челси" минимал ҳисобда "Лестер"ни таслим этди, "Тоттенхэм" эса мағлубиятдан қутулиб қолди  2 20:42Суперлига. "Хоразм" илк турда "Шўртан"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 20:21"Рубин" — "Спартак". Ашурматов захирада  0 20:19"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  16 20:03Ла Лига. "Атлетико" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказган ҳолда, меҳмонда "Хетафе"га мағлуб бўлди  10 19:2615 йилдан сўнг Суперлигага қайтган "Хоразм" мавсумни ғалаба билан бошлади. Стартда "Шўртан" таслим этилди  19 19:10"Реал" — "Райо Вальекано". Модрич асосий таркибда  6 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  5 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  1 16:37МЮ Зиркзеедан мамнун ва уни ёзда сотмоқчи эмас. Ҳужумчи 41 ўйинда 6+2 қайд этди  4 16:05Итсуки Урата: "Нефтчи" билан ўйин энди тарих, биз навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз"  0

"Навбаҳор": Каблашга жавоб берилди, хорижлик дарвозабонлар билан музокарага киришилди Новости

"Навбаҳор": Каблашга жавоб берилди, хорижлик дарвозабонлар билан музокарага киришилди

Бугунги машғулотлардан кейин жамоа аъзоларига жавоб берилди.
Рамазон ҳайити муносабати билан футболчилар эртага дам олиш имконига эга бўлишади. 29 июлдан эса Тошкентдаги машғулотлар яна давом эттирилади. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, “Навбаҳор” 30 июл куни давралар оралиғидаги сўнгги назорат учрашувини Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши ўтказади. Иккинчи давранинг дастлабки ўйини “Локомотив” – “Навбаҳор” ўйини якунига етгач, жамоамиз Наманганга қайтади. Давралар оралиғида кўрикдан ўтиш учун таклиф этилган легионер Олександр Каблашга жавоб берилганлигини айтиш жоиз. Ушбу футболчи кеча бўлиб ўтган “Андижон” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги назорат учрашувида андижонликлар сафида майдонга тушганлиги ҳақида маълумотлар бор.

Айни пайтда клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабини таркибга дарвозабон жалб этиш масаласини кўриб чиқишмоқда. Жамоага таклиф этиш борасида айрим ўзбекистонлик посбонларнинг варианти кўриб чиқилди. Хусусан, “Нефтчи” жамоаси шарафини ҳимоя қилган Сардор Қобулжонов билан олиб борилган музокаралар футболчини фарғоналиклар билан амалда шартномаси борлиги учун ижобий тарзда якун топмади. Яъни “Нефтчи” клуби раҳбарияти Қобулжоновни қуйиб юборишни истамади. “Бунёдкор”да тўп сураётган Мурод Зуҳуров варианти ҳам кўриб чиқилганди. Аммо, Зуҳуров “қалдирғочлар” сафидаги фаолиятини давом эттиришни лозим топди. Шу сабабли, ўзбекистонлик бўлган дарвозабонни сафга қўшишни имкони бўлмади.

Ҳозирда хорижлик бўлган дарвозабонлар билан музокаралар олиб борилаётганлигини эътироф этиш жоиз. Олиб борилаётган музокаралар ҳали тўлиқ якунланмаганлиги боис иккинчи даврада жамоамизни айнан қайси посбон ҳимоя қилиши борасида аниқ маълумот йўқ. Шундай бўлсада, Болгария фуқароси бўлган дарвозабонни таркибга қўшилиш эҳтимоли юқорироқ бўлиб турибди. Шунга қарамай, болгариялик посбонни ҳам “Навбаҳор” аъзосига айланиши юз фоизга ҳал этилмаган. Дарвозабон масаласи бир-икки кун ичида ҳал бўлади. Барчаси ҳал бўлгач, сайтимиз орқали иккинчи даврада жамоамиз дарвозасини қўриқлаши мумкин бўлган дарвозабон ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Демак, сайтимиздан узоқлашмай саҳифаларни кузатиб боришда давом этинг.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика