RU

Последние новости

00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  0 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  1 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  0 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  10 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  6 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  1 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  31 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:33"Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишламоқда  1 19:05Хитойда "катта тозалаш": келишилган ўйинлар можароси сабаб ўнлаб клублар жазоланди  1

"Навбаҳор" йиғинни бошлади Новости

"Навбаҳор" йиғинни бошлади

Режага кўра бугун жамоа аъзолари мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини ўташ мақсадида Наманганда тўпланишди.
Тушдан кейин футболчилар белгиланган жойга етиб келишди. Соат 15.30да эса датлабки машғулот ҳам бошланди. Жамоа аъзолари бир неча кунлик ҳордиқдан кейин яна машғулотларга қўшилганликлари учун бугунги машғулот “Навбаҳор” марказий ўйингоҳининг югуриш йўлакчасида ўтказилди. Аввал таркибдан бир қатор ўзгаришларни рўй бериши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Жамоамизнинг бугунги йиғинига 2014 йилги мавсумни Муборакнинг “Машъал” клубида ўтказган ҳужумчи Мўйдин Мамазулунов қўшилди. Сўнгги чемпионатда муборакликлар шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи 23 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига еттита тўп киритишга эришганди. Агарда футболчининг хатти-ҳаракатлари мураббийлар штабига манзур бўлса Мамазулунов билан шартнома имзоланади. Бундан ташқари ўтган чемпионатни жамоамизда ижара асосида ўтказган Тоҳир Шамсиддинов ва Бобир Акбаровлар ҳам сафга қайтишди. Шамсиддинов 2014 йил бошида “Пахтакор”дан таклиф этилган бўлса Акбаров мавсум иккинчи ярмида “Бунёдкор”дан ижарага олинганди. Давралар оралиғида жамоамизга жалб этилган ҳимоячи Акбар Саттаев эса “Навбаҳор” билан хайрлашди. 
Айни пайтда клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби таркибдаги рақобатни ошириш мақсадида бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб боришмоқда. Ушбу масала шу кунларда ўз ечимини топади. Шундан кейингина, жамоа сафидан ўрин олиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳозирда миллий терма жамоамиз билан биргаликда Австралияда бўлиб турганлиги боис машғулотларга Зоҳид Нурматов, Мустафо Байрамов ва Сергей Захарецкийлар бошчилик қилишмоқда. Нурматов декабр ойида Тошкентда ташкил этилган “А” лицензияси учун ташкил этилган ўқув-курсларида таҳсил олганлиги сабабли дастлабки йиғинда қатнаша олмаганди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика