RU

Последние новости

20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  4 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  63 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0 19:37Мбаппенинг онаси "Реал"да асосий таркибдаги 8 нафар ўйинчидан кўпроқ пул топади  7 19:15"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди  3 18:35"Ғазалкент" Про лига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди  2 18:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ривожланиш Кубогида қатнашади  2 17:32"Зенит" Дураннинг трансферини эълон қилди  4 17:13United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигасига қуръа ташланди  7 17:11"Хоразм" Лерининг дубли эвазига Швейцария жамоасини мағлуб этди  4 16:49Расман: Лапорта истеъфога чиқди  7 16:29"Қизилқум" қирғиз жамоасидан устун келди  1 16:07Бекхэм футбол сенсациясини тайёрлаяптими? "Интер Майами" Роналду атрофидаги вазиятни кузатмоқда  14 15:39У Миланда қоладими? "Интер" асосий дарвозабонининг келажаги яқин ҳафталарда ҳал бўлади  2

"Навбаҳор": Дастлабки ўйинда йирик ғалаба Новости

"Навбаҳор": Дастлабки ўйинда йирик ғалаба

Режага кўра жамоамиз бугун мавсумлар оралиғидаги дастлабки назорат ўйинини ўтказди.
Биринчи учрашувда футболчиларимизга “Косонсой” жамоаси рақиблик қилди. Наманган шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашувда 4:1 ҳисобида “Навбаҳор” ғалаба қозонди. Томонларнинг келишувига кўра ҳар бир бўлим 60 дақиқадан иборат бўлди. Ўйиннинг биринчи бўлимида “Косонсой” футболчиси Мурод Раҳмонов жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Бўлим охирларида Шаҳбоз Эркинов ўртадаги мувозанатни тиклади. Танаффусдан кейин мураббийларимиз таркибни тўлиқ янгилашди. Натижада косонсойликлар дарвозаси яна уч бор ишғол қилинди. Аввалига мавсумлар оралиғида жамоамизга таклиф этилган Мўйдин Мамазулунов гол муаллифига айланди. Учинчи ва тўртинчи голларга тегишлича Азиз Турғунбоев ҳамда Азим Аҳмедовлар муаллифлик қилишди. Ўйинда Отабек Валижонов ва Тоҳир Шамсиддиновлар бетобликлари туфайли иштирок эта олишмади. 
“Навбаҳор” – “Косонсой” – 4:1 (1:1). 9 январ. Наманган. “Динамо” ўйингоҳи.
Ҳакамлар: А.Ражаббаев, Р.Фозилов, Р.Жаббаров. 
“Навбаҳор” (биринчи бўлим): Хуршид Хўжаев (Дониёр Усмонов), Раҳматилло Бердимуродов, Бобир Акбаров, Омон-Биик Ҳалилов, Алишер Саматов, Дилшод Жабборов, Алишер Маҳмудов, Ғайрат Жўраев, Илҳом Бойдедаев, Сардор Теляков, Шаҳбоз Эркинов.
“Навбаҳор” (иккинчи бўлим): Дониёр Усмонов (Достон Тўхтабоев), Ботир Тўрабоев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Ҳожиакбар Юнусов, Аъзам Алиев, Иброҳим Исмоилов (Сардор Теляков), Роббим Ҳасанов, Азим Аҳмедов, Ислом Исмаилов, Азиз Турғунбоев, Мўйдин Мамазулунов.
Голлар: Ш.Эркинов, М.Мамазулунов, А.Турғунбоев, А.Аҳмедов. 
Таркиб борасидаги янгиликлар хусусида гап кетганида, Ислом Исмоиловни сафга қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Шу пайтгача ўтказилган машғулотларда иштирок этган маълум сабабга кўра Муҳаммад Расулов йиғинда қатнашмаяпти. Жамоамизда кўрикдан ўтаётган Сардор Сотволдиев назорат ўйинида “Косонсой” сафида ҳаракат қилди. “Косонсой”дан таклиф этилган футболчини мураббийлар рақиб таркибида синовдан ўтказишди. Жамоамиз навбатдаги назорат учрашувини 14 январ куни бир неча йиллик танаффусдан кейин яна олий лигага қайтган “Қўқон-1912” жамоасига қарши сафарда ўтказади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика