"Навбаҳор": "Бухоро" мағлуб этилди
21 фев 2016 08:29
Новости
Тошкентда олиб борилган тайёргарлик жараёнининг сўнгги кунида Рашид Ғофуров шогирдлари "Бухоро" клуби билан ўзаро куч синашишди. 90 дақиқа давомида ўйин эришилган устунлик якуний ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Учрашувнинг биринчи бўлимида "лочинлар" ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Нодир Мавлонов ўз номига гол ёздириб қўйди. Таъкидлаш лозимки, ҳисоб очилгач рақиб 11 метрли жарима зарбасини тепиш имконига эга бўлганди. Аммо, дарвозабонимиз Акмал Ортиқов пенальтини қайтаришга муваффақ бўлди. Беллашувнинг биринчи ярми 1:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимда Аъзам Алиев ҳисоб 2:0 кўринишга эга бўлишини таъминлади. Ўйин охирларида рақиб "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни қисқартиришни уддалади. 2:1 ҳисоби беллашув охиригача сақланиб қолди.
Шу тариқа "Навбаҳор" Тошкентдаги йиғиннинг сўнгги назорат учрашувида ғалабани қўлга киритди.
"Навбаҳор" беллашувни қуйидаги таркибда бошлади: Акмал Ортиқов, Обид Жўрабоев, Дилшод Жабборов, Хайрулло Каримов, Азиз Ғуломхўжаев, Аъзам Алиев, Нодир Мавлонов, Акрам Бахритдинов, Анвар Ражабов, Виктор Карпенко, Олександр Пишур.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии