"Навбаҳор" бугун Тошкентда йиғинга киришади
06 янв 2025 13:10
Новости
"Навбаҳор" бугун Тошкентда йиғинга киришади
Жамоа бу йилги илк ўқув-машғулот йиғинини бугундан бошлайди.
"Лочинлар" бугун пойтахтимизда йиғилиб, уч ҳафталик йиғин ўтказади. Машғулотлар давомида асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини тиклашга қаратилади.
Йиғин давомида ўртоқлик учрашувлари ўтказиш режалаштирилмаган. Бироқ машғулотларнинг сўнгги ҳафтасида ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда, спарринг рақиб танлаб, назорат-синов баҳси ўтказилиши ёки футболчилар иккига бўлинган ҳолда ўзаро ўйин ўтказишлари ҳам мумкин.
Тошкентдаги машғулотлар якунлангач, ўқув-машғулот йиғинини БААда давом эттириш режалаштирилган", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Аввалроқ "Навбаҳор"дан кетган футболчи "Қизилқум"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии