RU

Последние новости

23:56Адриен Рабьо фаолиятини Италия грандида давом эттиради  0 23:49ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (01.09.2025)  0 23:37Антони МЮни тўлиқ тарк этди  0 23:19CAFA. Тожикистон Афғонистонни мағлуб этди  1 22:57Марко Асенсио энди Туркия клуби шарафини ҳимоя қилади  1 22:43Расман: Расмус Хейлунд "Наполи" футболчиси  1 22:13Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот  3 21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  4 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  8 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  5 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0

"Навбаҳор": Александар Лепосавич сафга қўшилади Новости

"Навбаҳор": Александар Лепосавич сафга қўшилади

Кеча жамоамизнинг селекция борасидаги ишларини давом этаётганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Чизиқларни кучайтириш ва таркибдаги рақобатни кучайтириш мақсадида бир қатор футболчилар билан музокаралар давом этаётганлиги ҳам маълум қилинганди. Жамоага маҳоратли ҳужумчини жалб этиш ниятида сербиялик футболчи Александар Лепосавич билан музокараларга киришилганди. 1987 йилнинг 3 ноябрида Сербиянинг Иваница шаҳрида туғилган Лепосавич “Навбаҳор”нинг 19 январда Тошкентда бошланадиган йиғинида иштирок этади. Ҳужумчи фаолиятини Иваницанинг “Явор” клубида бошлаганлигини айтиб ўтиш жоиз. 2014 йилги мавсум биринчи ярмида Сербиянинг “Единство” клубида тўп тепган ҳужумчи мавсум иккинчи қисмини Черногориянинг “Петровач” клубида ўтказди. Бундан ташқари Лепосавич “Сумадия”, “Слога Петровач” ва “Слога Позега” жамоалари сафида тўп тепган. Александар Сербия ва Черногория чемпионатларида 124 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 21 та гол урган. Агарда хорижлик ҳужумчи Тошкентда ўтадиган йиғин давомида ўзидан яхши таассурот қолдирса навбатдаги мавсумни “Навбаҳор”да ўтказиш имкониятига эга бўлади. Лепосавич иштирок этган ўйинлар ва урган голларини кўришни истасангиз қуйидаги манзилга http://m.youtube.com/watch?v=UMeZyIyzpBI ўтиб ҳужумчининг ҳаракатларига гувоҳ бўлишингиз мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика