Насри: "Манчестер Сити" совринни ўз уйида бой берди"
19 июн 2015 13:45
Новости
Насри: "Манчестер Сити" совринни ўз уйида бой берди"
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Самир Насри ўтган мавсумдаги жамоасининг ўйинини таҳлил қилди.
"Мен ёмон мавсум ўтказдим. Бир йил олдинги каби ўйнай олмадим ва жароҳатларим кўп бўлди.
"Манчестер Сити" каби жамоада ўйнасанг, ҳар йили соврин қўлга киритиш ҳақида ўйлайсан. Ўтган мавсум якунларидан кўнглим тўлмади. Бутун жамоа хафа, чунки биз бунданда кўпроғига қодирмиз. "Челси" очко йиғаётганда, чемпионликни ўз уйимизда бой бердик.
Афсуски лига аутсайдерлари "Бёрнли", КПР, "Халл"га очко улашдик. Нега? Агар жавобини билганимда, бу воқеалар содир бўлмасмиди. Баъзида рақиб кучига етарлича баҳо бермайсан. Чемпионликни қўлга киритишни истасак, хатоларимиз устида ишлашимиз керак" - дейди Насри.
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Комментарии