RU

Последние новости

01:45"Манчестер Юнайтед" "Бавария" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 01:13Роналду Фьюри ва Усик жанг қиладиган Ар Риёддаги аренага келди  6 00:44"Барселона" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 00:02Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради  6 23:31"Байер" мавсум стартидан бери 51та мағлубиятсиз ўйин ўтказди – 42 ғалаба ва 9 дуранг. Олдинда иккита баҳс қолди  5 23:04Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди"  8 22:41Александр Хомяков: "Ғалабага лойиқ эмас эдик. Ҳужумда деярли вазият яратмадик"  14 22:27Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  2 22:00Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади"  1 21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор  3 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  83 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  12 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  18 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  4

"Насаф"нинг икки асосий футболчисига "Локомотив" ва "Металлург" қизиқмоқда Новости

"Насаф"нинг икки асосий футболчисига "Локомотив" ва "Металлург" қизиқмоқда

Қаршининг "Насаф" жамоаси футболчилари Ислом Кенжабоев ва Бобир Абдихолиқовнинг хизматларига Суперлиганинг кўплаб жамоалари қизиқиш билдиришган.

Жорий йил "Насаф" билан шартномаси тугаётган Ислом Кенжабоев ва Бобир Абдихолиқов олдида Суперлиганинг кўплаб жамоалари томонидан таклифлар бўлмоқда.

Айни пайтдаги маълумотларга кўра, бу икки футболчининг хизматларига Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси мураббийи Темур Кападзе ҳамда Бекободнинг "Металлург" клублари қизиқиш билдиришмоқда. Ҳар иккала томонлар оғзаки музокараларни ўтказишган. Бироқ ҳозирча Кенжабоев ва Абдихолиқов кейинги фаолиятларини қаерда давом эттириш бўйича якуний қарорга келишгани йўқ.

Кўп нарса мавсум якунланганидан кейин маълум бўлиши кутилмоқда. "Локомотив" ва "Металлург"дан ташқари Суперлиганинг бошқа жамоалари ҳам бу икки футболчининг хизматларига бефарқ эмас.

Шунингдек, "Насаф" клуби ҳам Кенжабоев ҳамда Абдихолиқовни жамоада олиб қолишга уринмоқда ва уларга янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Ҳозирча музокаралар давом этмоқда.

Маълумот учун: Бобир Абдихолиқов жорий мавсумда Суперлигада 24 ўйинда 17та гол урди. Ислом Кенжабоев эса 25 учрашувда 5та голга муаллифлик қилди ва ўз ҳисобига иккита ассист ёзиб қўйди.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика