RU

Последние новости

21:58"Марсел" ЛЧга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  4 21:10Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  3 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   3 20:46Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  5 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  11 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  15 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  6 19:05Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз  26 18:49Давиде Фраттези: "Бу нима эди? Шунчалик баланд овозда бақирганимдан бошим айланиб кетди"  8 18:00Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди  0 17:36Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланади?  3 17:31"Шўртан"га вақтинчалик мураббий тайинланди  5 17:24Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади  5

“Насаф”нинг финалгача босиб ўтган йўли Новости

“Насаф”нинг финалгача босиб ўтган йўли

Қаршининг “Насаф” жамоаси бу йилги кубок баҳсларини чорак финалдан бошлади. Жамоа финалгача 6та учрашувда майдонга тушди ва барча учрашувларда ғалаба қозонди.

Футболчилар кубок баҳсларида рақиблар дарвозасини 13 марта ишғол қилишди. Ўз дарвозаларидан эса 3 марта гол ўтказишди. Ушбу баҳсларда футболчиларига 8 марта сариқ карточа ва 1 марта қизил карточкалар кўрсатилди.
 
Энг қизиқарлиси, эндигина (иккинчи даврадан) жамоа сафига қўшилган Игорь Голбан айнан кубок баҳсида илк голини киритди (“Насаф” – “Андижон” 2:1). Шунингдек бу йилги кубок баҳсларидаги жамоанинг илк голи муаллифи Азамат Алланиёзов бўлади. Ушбу тажрибали ҳужумчи “Нефтчи” – “Насаф” 1:4 кубок учрашувининг 10-дақиқасида ҳисобни очган ва учрашувда дубл қайд этган. Сўнгги гол муаллифи Дониёр Нарзуллаевдир, “Бухоро” – “Насаф” 1:2 учрашувининг 85-дақиқасида киритилган гол жамоа ғалабасини таъминлаган.
 
Иккинчи даврадан жамоа сафини тарк этган ярим ҳимоячи Артур Геворкян ҳам ўзининг сўнгги учрашувини кубок баҳси билан тугатган (“Андижон” - “Насаф” 0:2) ва жамоа сафидаги сўнгги голини пенальтидан киритган эди.  
 
Кубок баҳсларида гол урган футболчилари
 
Азамат Алланиёзов – 2
Баҳром Абдураҳимов – 2
Игорь Голбан – 2
Бобир Абдуҳолиқов – 1
Ислом Рашидхонов – 1
Фозил Мусаев – 1
Драган Черан – 1
Дониёр Нарзуллаев - 1
Артур Георкян (пен.) - 1
Эркин Бойдуллаев - 1
 
Қуйида “Насаф” жамоасининг финалгача ўтказган учрашувларининг натижаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз
 
Ўзбекистон Кубоги-2016. 1/8 финал. Дастлабки учрашув. 26.03.2016 й.
“Нефтчи” (Фарғона) – “Насаф” (Қарши) 1:4 (1:2).  5346 томошабин
Фарғона. “Истиқлол” стадиони.
Бош ҳакам:
Б.Намозов (Тошкент)
Голлар: Аббос Махсталиев, 24’-1:2 – Азамат Алланиёзов, 10’-0:1, 64’-1:3,  Эркин Бойдуллаев, 15’-0:2, Баҳром Абдураҳимов, 79’-1:4.
Огоҳлантириш: М.Убайдуллаев (35).
 
 
Ўзбекистон Кубоги-2016. 1/8 финали жавоб учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Нефтчи” (Фарғона) 1:0.  3018 томошабин
21.05.2016. “Марказий” стадион. Соат 19:30да
Бош ҳакам
: Аҳрол Рисқуллаев (Тошкент)
Гол: Бобир Абдухолиқов, 63’-1:0.
Огоҳлантириш: Бобур Абдуҳолиқов 37 - Алишер Самадов 32, Умид Қодиров 41, Жаҳонгир Меҳмонов 58, Мурод Бобожонов 90+1.
 
 
Ўзбекистон Кубоги, чорак финали жавоб учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Андижан” (Андижон) 2:1 (0:0)
29.07.2016. “Марказий” стадион. Соат 20:00да

Бош ҳакам:  В. Агишев (Тошкент),
Гол: Ислом Рашидхонов, 61’-1:1, Игорь Голбан, 81’-2:1  – Дилшод Жўраев (пен), 60’-0:1
Огоҳлантириш: Фозил Мусаев 28, Игорь Голбан 30 – Рўзимбой Ахмедов 28, Иброхимжон Отахонов 44, Денис Ильеску  81, Алибобо Раҳматуллаев 90+1, Фарҳодбек Бекмуродов 90+3.
 
 
Ўзбекистон Кубоги-2016. ¼ финали дастлабки учрашуви
“Андижон” (Андижон) – “Насаф” (Қарши) 0:2 (0:0)
05.07.2016. “Соғлом авлод” стадиони. Соат 18:00да
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Тошкент)
Гол: Артур Геворкян (пен), 54’-0:1, Бобур Абдухолиқов, 79’-0:2,
Огоҳлантириш: Бобуржон Акбаров 53.   

 
Ўзбекистон Кубоги, ½ финал дастлабки учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Бухоро” (Бухоро) 2:0 (2:0). 5231 томошабин
22.08.2016. “Марказий” стадион. 20:00да
Бош ҳакам:
Владислав Цейтлин (Тошкент) -8,8
Гол: Фозил Мусаев, 16’-1:0, Игорь Голбан, 29’-2:0,
Огоҳлантириш: Фозил Мусаев 7, Элдорбек Суюнов 87 – Шавкат Саломов 7, Азиз Ибрагимов, 45+2.
 
 
Ўзбекистон Кубоги-2016. ½ финали жавоб учрашуви. 21.09.2016 й.
“Бухоро” (Бухоро) - “Насаф” (Қарши) 1:2 (0:1).  9953 томошабин
Бухоро ш., “Бухоро” СМ. 18:00да
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Тошкент) – 9,0
Гол: Вадим Чемиртан, 58‘-1:1 - Драган Черан, 37’-0:1, Дониёр Нарзуллаев, 85’-1:2.
Огоҳлантириш: Александр Мерзляков 26, Руслан Мельзиддинов 28, Вадим Чемиртан 45+1, Максимилиан Фомин 85 - Огнен Красич 22, Фарруҳ Сайфиев 62.
Четлатиш: Огнен Красич (2СК) 26.
 


 
“Насаф” жамоаси бу йилги финалгача ана шундай етиб келди. Энди ўз тарихида олтинчи марта кубок финалида иштирок этади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубоги-2016 финал учрашуви 30 ноябр чоршанба куни Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида соат 13:00да бошланади.
 
Финал учрашувига чиқарилган чипталар сотуви давом этмоқда.
 
“Насаф” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика