RU

Последние новости

15:49Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди  0 15:29"Барселона" Онанани харид қилмоқчи  7 14:47Қосимов шогирдлари ғалаба қозонган Тошкент вилояти дербисидан фотогалерея  0 14:10"Боруссия" устози: "Атлетико"га қарши баҳсда ҳам фаворит эмасдик"  7 13:47"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" баҳсида мухлислар "Месси! Месси!" деб бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди  46 13:38ФИНАЛгача...  7 12:55Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин  9 12:45Муҳаммадали Ўринбоев: "Катта ниятларимдан бири – "Манчестер Сити" жамоасига қўшилиш"  12 11:58ЕЧЛ финали учун тахминий таркиблар эълон қилинди  4 11:32Беҳруз Шайдулов Ўзбекистон чемпионатидаги дебют голини урди  1 11:00Анчелотти Хавининг истеъфосига муносабат билдирди  21 10:33Мавсум якунлари бўйича Goal нашри ТОП-5 лига ўйинчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузди  4 10:07«Арсенал» топ ҳужумчи билан шартнома тузмоқчи  7 09:59Катанец келган, "Сурхон" ғалаба қозонган ва асабий Бошкович қизил олган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  5 09:40Евро-2024 да Италия терма жамоасининг сардори ким бўлиши маълум  4

"Насаф"да муҳим ўйин олдидан жиддий йўқотишлар мавжуд Новости

"Насаф"да муҳим ўйин олдидан жиддий йўқотишлар мавжуд

Теги :  НасафОЧЛ
Қаршининг "Насаф" жамоаси ОЧЛ доирасидаги 1-турни меҳмонда Саудия Арабистонида "Ал Аҳли"га қарши ўтказади.


"Насаф" жамоаси ўз сафига черногориялик ҳимоячи Деян Больевични қўшиб олганидан хабарингиз бор. Ушбу ҳимоячи 16 февраль куни тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтганди ва томонлар шундан сўнг расман шартнома имзолашган. "Насаф" жамоаси расмий сайти берган маълумотга кўра, чап қанот ҳимоячиси Деян Больевич ОЧЛ заявкасидан ўрин олмаган. Маълум бўлишича, "Насаф" клуби легионер ҳимоячини ОЧЛ заявкасидан ўтказишга улгурмай қолган.

Маълумот ўрнида: ОЧЛга заявка қилиш муддати 17 февраль кеч соат 21:00га қадар давом этган. (Деян Больевич эса 16 февраль куни "аждарлар" билан шартнома имзолагани айтилганди).

"Насаф" жамоаси расмий сайти берган хабарга кўра, "Ал Аҳли" билан бўладиган ўйинга кетган футболчилар рўйхатидан чап қанот ҳимоячиси Сайдулло Раҳматов ўрин олмаган. Маълум бўлишича, футболчининг визаси ҳал этилмагани боис Сайдулло Раҳматов Жиддага учиб кетолмаган.

Демак "Насаф" жамоасининг иккита чап қанот ҳимоячиси ўз-ўзидан "Ал Аҳли" билан бўладиган баҳсда иштирок эта олишмайди. Деян Больевич эса камида гуруҳ босқичи якунига қадар ОЧЛда "аждарлар"га кўмаклаша олмайди.

"Насаф"нинг чап қанот ҳимоясида, чап қанот ярим ҳимоясида ҳаракат қиладиган Фарруҳ Сайфиев эса ҳали жароҳатидан фориғ бўлмаган ва футболчи ҳозирда жамоа билан бирга эмас.

Рўзиқул Бердиев қўл остида айни пайтда чап қанот ҳимоясида ўйнай оладиган футболчи йўқ. Ўтган йилги ОЧЛ мусобақасининг гуруҳ босқичи сўнгги турида "Насаф"нинг айнан "Ал Аҳли"га қарши Қаршидаги учрашувида Баҳром Абдурахимов қизил карточка олганди. Эндиликда футболчи бу йилги ОЧЛ 1-тур ўйинини ҳам ўтказиб юборишга мажбур. Суперкубок ўйинида Рўзиқул Бердиев чап қанот ярим ҳимоя чизиғини айнан шу футболчи орқали беркита олган эди.

Демак "Насаф" жамоаси "Ал Аҳли" билан бўладиган муҳим ўйин олдидан жуда жиддий йўқотишларга эга.

Катта эҳтимол билан чап қанот ҳимоячи сифатида Мақсуд Каримов, марказий ҳимояда эса Шерзод Аъзамовга Илдар Маматказин кўмаклашиши мумкин. Чап қанот ярим ҳимоясида эса Азиз Ғаниев ёки Илҳом Шомуродов ҳаракатланиши эҳтимоли юқори. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика