RU

Последние новости

13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  1 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  5 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  29 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  8 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  14 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47

"Насаф": Ёш футболчиларимиз Бахтиёр Давлатов хотира турнирида иштирок этишади Новости

"Насаф": Ёш футболчиларимиз Бахтиёр Давлатов хотира турнирида иштирок этишади

Халқимизда хотира муқаддас деган ибора мавжуд. Ўтганларни ёдга олиш, улар амалга ошириб кетган ишларини эслаш жуда яхши одат.

Бахтиёр Давлатовни мамлакатимиз футбол ишқибозлари яхши эслашади. Янгиерда туғилиб ўсган Бахтиёр Давлатов 36 ёшида футболчилик фаолиятини тугатганди. Шундан бери “Машъал”, кейинчалик “Янгиер” жамоасида маъмур сифатида ишлаб келаётганди. Бахтиёр Бойжонович ҳаёт бўлганида 48 ёшни қарши олган бўлар эди. Айниқса унинг воҳамиз футболига қўшган ҳиссаси ҳам эътирофга лойиқ. Унинг “Машъал” ва “Насаф” жамоалари сафида кўрсатган ёрқин ўйинлари ҳамон мухлислар ёдида.

Ўз вақтида “Янгиер”, “Косонсой”, “Металлург” сингари клубларда ҳам тўп сурган иқтидорли ҳужумчи Бахтиёр Давлатов 2013 йил оламдан ўтган эди.

Янгиер шаҳрида кейинги йилларда ташкил этилаётган Бахтиёр Давлатов хотира турнири оммавийлашиб бормоқда. Бу турнирга қизиқиш йилдан-йилга ортиб бормоқда. Мазкур турнирда “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиларидан иборат жамоаларимиз ҳам фаол иштирок этиб келишади.

Бугун эрта тонгда Жасур Ибрагимов ва Умар Раҳматиллаев мураббийлик қилаётган 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиздан иборат жамоамиз Янгиер шаҳрига жўнаб кетишди. Улар бу йил ҳам хотира турнирида иштирок этишади. Ўйинлар Янгиердаги марказий ўйингоҳда бўлиб ўтади.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика