RU

Последние новости

15:19САфарда "Қўқон-1912" меҳмони. Жавоҳир Ҳусанов МТЖга бориб келгач, ўзгариб қолдими?   0 14:54А Серия топ-клуби юлдуз ўйинчи билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлади  0 14:23Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси 21-тур рамзий жамоасидан жой олди  0 14:01Фарғона вилояти ҳокими кубогида 3-ўрин эгаси аниқланди  0 13:39Ўзбекистонлик мураббий Кипр клубида иш бошлади  1 13:18Расман: "Металлург" — Про лига иштирокчиси  8 12:56Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди  10 12:32Ҳоланд "Энфилд"да илк бор гол урди. У АПЛда ўйнаган 24 та стадионидан 23 тасида гол уришга муваффақ бўлган  2 12:05"Металлург"дан трансфер тақиқи олиб ташланди  0 11:39Манчестер грандлари "Брентфорд" ҳимоячиси учун курашади  2 11:16Клубларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича фикр алмашилди  8 10:30"Сўғдиёна" U-21 мураббийи Станислав Андреев: "Бу ҳаётимдаги янги ва муҳим босқич"  3 10:00Касорла: "Ла Лига барча жиҳатдан АПЛдан ёруғлик йиллари даражасида ортда қолмоқда"  2 09:30"Бенфика" ва "Ал Насср" собиқ мураббийи БАА клубида иш бошлади  0 09:10Майкл Кэррик: "Кейинги ўйинда ҳаммаси ўз-ўзидан ҳал бўлиб кетади, деб ўйлаш мумкин эмас"  7

“Насаф”: Ярулин ўз аризасига кўра ишдан кетди Новости

“Насаф”: Ярулин ўз аризасига кўра ишдан кетди

Қаршининг "Насаф" клуби бош менеджер Шамил Ярулин ишдан бўшаганини тасдиқлади.

Бугун "Насаф" клубида бош ҳомий – “Шўртан газ кимё мажмуаси” раҳбарияти иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда битта масала “Насаф” ПФК бош менеджери ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

2012 йилдан клубда бош менеджер лавозимида фаолият юритган Шамил Самигулович Ярулин ўз аризасига мувофиқ, соғлиги ёмонлашгани туфайли лавозимидан озод қилинди.

Бош ҳомий - “Шўртан газ кимё мажмуаси” раҳбарияти томонидан клубга бош менеджер этиб, шу пайтгача “Насаф” футбол мактабини бошқариб келган Сергей Петрович Кучеренко тайинланди.

Ш.С.Ярулин 2012 йилдан "Насаф"да бош менеджер вазифасида ишлади. Шу вақт мобайнида клуб инфратузилмаси анча ривожланди. “Насаф” жамоаси ҳам қатор ютуқларни ҳам қўлга киритди. Албатта, Ш.С.Ярулиннинг барча қилган меҳнатларини қадрлаймиз. У кишига клуб раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари номидан каттадан-катта ташаккурлар билдирамиз, - деб ёзилган "Насаф" клуби расмий сайтида.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика