RU

Последние новости

20:25ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, бироқ...  0 20:05"Металлург" - "Навбаҳор" 0:1. Матнли трансляция  47 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  10 19:40VAR хатоларидан энг кўп жабр кўрган АПЛ клублари аниқланди  1 19:30Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  12 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  1 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  6 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  16 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  16 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  14 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  5 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  1

"Насаф" учун икки йўл очиқ. "Сўғдиёна"да эса... Новости

"Насаф" учун икки йўл очиқ. "Сўғдиёна"да эса...

Бундан бир неча соатлар олдин ОЧЛ жорий мавсумига қуръа ташланди.

Аввалроқ Қаршининг "Насаф" жамоаси мусобақа гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-офф ўйинида "Банияс" билан ўйнаши маълум бўлган эди. Айни пайтда "аждарлар"да жуда яхши имконият юзага келмоқда. Бунинг учун БААдан ғалаба билан қайтишса бўлгани, тамом. Мана шу паллада икки жиҳатни кўришимиз мумкин. 

Босимсиз ўйнаш имконияти 

"Насаф" мағлубиятга учраган тақдирда ОФК кубоги орқали халқаро майдондаги юришини давом эттиради. Биз бу билан ҳозирданоқ жамоани ОЧЛдан четга чиқариб қўймоқчи эмасмиз. Лекин юқоридаги биринчи фактор Рўзиқул Бердиев шогирдларининг босимсиз ҳеч нарсани ўйламаган ҳолда тўп тепишларини таъминлайди. Чунки халқаро майдонда имконият йўқотилмаган бўлади. 



"Насаф" ҳеч нарсани йўқотмайди. "Сўғдиёна"чи?

Ҳозир таъкидлаганимиздек, "Насаф" 15 март куни амирликларда меҳмон бўлиб иккита йўлланмадан бирини қўлга киритади. Мағлубиятда ҳам, ғалабада ҳам жамоа ҳеч нарсани йўқотмайди. Ютуқ қитъанинг нуфузли мусобақасига, муваффақиятсизлик эса иккинчи даражали турнирга йўл беради. Шу куни Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси астойдил қаршиликларга мухлислик қилади. "Насаф"нинг "Банияс"дан устун келиши Суперлиганинг кумуш медал соҳибига тарихда илк бор халқаро майдон эшикларини очади. 

"Банияс" ҳақида 

Ушбу клуб 1982 йилда ташкил топган. Уй учрашувларини 10 000 сиғимга эга "Банияс" аренада ўтказади. Жамоани руминиялик Даниэль Исэйлэ бошқармоқда. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2011 йил қисқа вақт франциялик футбол юлдузи Давид Трезеге тўп тепган. Айни пайтдаги ҳолатга кўра, Саша Ивкович (Хорватия), Салим Ал Мамари (Уммон), Саиле (Бразилия), Гастон Алварез Суарез (Аргентина), Георге Тибар (Танзания), Николас Химинес (Аргентина), Жоао Виктор (Бразилия), Исаак Телин (Швеция), Саид Хамис (Танзания) каби легионерлар жамоада ўйнамоқда. Жамоанинг ўртача ёши 25,7. Жамоа ўтган мавсум амирликлар чемпионатида 2 ўринни эгаллади.  Айни пайт БАА Про лигасида 7 ўринни эгаллаб турибди.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика