RU

Последние новости

23:15Элит ОЧЛ, ярим финал. "Ал Насср" – "Кавасаки" 2:3 (онлайн ҳисоб)  72 23:01ЕЧЛ. "Барселона" – "Интер". Бошланғич таркиблар аниқ!  10 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  4 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  3 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  3 21:58Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА. Бошланғич таркиблар аниқ!  8 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  3 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  18 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  9 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1

“Насаф” таништирув маросимини ўтказди ФОТО Новости

“Насаф” таништирув маросимини ўтказди ФОТО

Бугун “Насаф” жамоаси ўз сафига қўшиб олган янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди.
Маросимда вилоятимизда фаолият юритаётган ОАВ вакиллари, футбол ишқибозлари ишитирок этишди. Тақдимот маросимида 2015 йилда жамоа жамоа билан шартнома имзолаган словениялик Рок Рой, украиналик ҳужумчи Олександр Коблаш ва ўтган мавсумда “Андижон” клуби шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Баҳром Абдураҳимов маросим иштирокчиларига таништирилди.

Маросимда клуб бош менеджери Шамил Ярулин, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевлар ҳам иштирок этишди.

Шамил ЯРУЛИН: – Бу ерда ҳозир бўлган барча меҳмонларни шунингдек ОАВ ходимларини янги футбол мавсуми бошланаётгани билан самимий табриклайман. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишни ҳоҳлардимки, “Насаф” жамоаси мамлакатимизда барқарор фаолият юритаётган жамоалардан ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, қисқача айтсам, ҳар доимгидек бизнинг клуб фақат юқори мақсадлар учун кураш олиб боради. Бизнинг коллективимизда кўп гапирмасдан, кўп иш қилишни ёқтирадиган инсонлар меҳнат қилишади.

Рўзиқул БЕРДИЕВ: – Бу йилга мавсумга тайёргарликлар кўнгилдагидек ўтди. Туркиянинг Анталия шаҳрида уч ҳафталик йиғин ўтказдик ва бир қанча назорат учрашувлари ўтказдик, бу ҳақда хабарларингиз бор. Таркибимизда унчалик катта ўзгариш бўлмади. Жамоамизни тарк этганлар ҳақида ҳам биласиз, бу йилдан сафимизда ёнимда ўтирган янги футболчилар ҳам жамоамизда фаолият юритишади. Бу футболчиларни яхшилаб ўрганиб, сафимизга қўшиб олдик. Бу билан жамоамиз жуда кучли ўйинчиларга эга бўлди деёлмайман, аммо биз сафимизда кемтик жойларимизни тўлдирдик. Ўзларингизга маълум ҳар қандай кучли футболчи янги жамоа ўзини дарров кўрсата олмайди, албатта бунга вақт керак. Умид қиламан сафимизга қўшилган янги футболчилар ишончимизни оқлашади.

Шундан сўнг ўйинчиларга рақамлари акс эттирилган футболкалар топширилди. Ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қиладиган Баҳром Абдураҳимовга 18-рақамли футболка, украиналик ҳужумчи Олександр Каблашга 99-рақамдаги футболка, словениялик ҳимоячи Рок Ройга 15-рақамдаги футболкалар танатанали равишда топширилди.










Маросимнинг кейинги қисмида янги футболчиларга сўз берилди ва улар билан савол-жавоблар бўлди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика